UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0

17 июл 09:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фрэнк Уоррен: "Фьюри билан режалари ҳақида гаплашдим"

Супероғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри шу йилнинг апрель ойида Диллиан Уайтни мағлуб этганидан сўнг фаолиятини якунлаган эди.

Британиялик боксчининг промоутери Фрэнк Уоррен ўз мижозининг келажаги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Фрэнк Уоррен Фьюрининг рингга қайтишига ишонмоқда.

"Усик - Жошуа реванш жангидан кейин нима бўлишини кўрамиз. Бу жанг ҳамма учун, жумладан мен ва Тайсон учун ҳам жуда қизиқ. Менимча, бу Жошуа учун қийин жанг бўлади. У Усикни мағлуб этиш учун ўз имкониятидан тўғри фойдалана оладими буни билмайман. Ўйлашимча, Усик қандай ғалаба қозонишни билади. Адашган бўлишим мумкин, Аммо, ким ғалаба қозонишидан қатъий назар, Тайсон ғолиб билан жанг қилиш учун қайтиб келади", — деди Фрэнк Уоррен.

Промоутер сўзларига кўра "Лўлилар Қироли" машғулотларни давом эттирмоқда.

"Мен Фьюри билан кейинги режалари ҳақида гаплашдим. Лекин бу ҳақда кўп гапирмоқчи эмасман. Тайсон боксчи, у жанг қилишни яхши кўради. У машғулотларни давом эттирмоқда. Демак, машғулот учун сабаб бор. Ўйлайманки, унинг мақсади ғолиб билан жанг қилиш", - дея қўшимча қилди Уоррен.

Эслатиб ўтамиз, Усик ва Жошуа ўртасидаги реванш жанги 20 август куни бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг