UZ

Сўнгги янгиликлар

21:48Таэквондо. Манчестер финал Гран-присининг илк кунида Шуҳрат Салаев чорак финалга қадар етиб борди 0 19:15К-Лига охирги турида "Канвон" дуранг ўйнади. Алибоев эса 90 дақиқа ҳаракат қилди 0 18:53WTA Якуний турнир бўйича Саудия Арабистони билан узоқ муддатли шартнома тузиши мумкин 0 18:32Жамал Хиллнинг менежери спортчининг қамалиши бўйича изоҳ берди 0 18:10World Aquatics россиялик сузувчига Ўзбекистон терма жамоасига ўтишга рухсат бермади 0 17:38"Бавария" - "Унион" учрашуви кучли қор ёғиши туфайли қолдирилди 0 17:13Усикнинг промоутери Фьюри билан реванш ҳақида гапирди 0 16:42Янник Синнернинг асосий мақсади айтилди 0 16:16Қиличбозлик. Бугун пойтахтимизда ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичи старт олди + ПОСТЕР 0 15:38Паоло Мальдини "Милан" раҳбариятини танқид қилди 0 15:17Сирдарёда стол тенниси бўйича U 19 ёш тоифасида ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси якунланди 0 15:03Том Аспиналл: "Боксни қаттиқ ҳурмат қиламан, аммо бир нарсаси умуман ёқмайди" 0 14:40WBA янги вазн (101,6 кг) тоифаси учун илк рейтингни эълон қилди 0 14:18Таэквондо. Бугун Манчестер Гран-приси старт олади, илк кунда бир нафар ҳамюртимиз жанг қилади. Рашитов жароҳат сабаб мусобақани ўтказиб юборадиган бўлди 0 13:50Гризманн ноябрда Ла Лиганинг энг яхши футболчиси бўлди 0

06 сен 13:07
Янгиликлар

Футбол

Футболдаги энг катта пул тикиш можаролари: "Кальчополи"дан Старриж ва Буффоннинг аҳмоқлигигача

Теглар :  Футбол
Охирги кунларнинг асосий мавзуси Тошкентнинг “Локомотив” клуби билан боғлиқ можаро ва жамоанинг айрим футболчиларининг ставкалари.

“Темирйўлчилар” сардори Кахи Махарадзе келишилган ўйинларда иштирок этганликда гумон қилинмоқда.

Ҳолат юзасидан тергов аллақачон бошланган. Championat.asia воқеалар ривожини кузатиб бормоқда, аммо ҳозирча жаҳон футболи тарихидаги шу каби ҳолатларга назар ташлайди.

"Тотонеро" (1980)
Футболга пул тикиш ва келишилган ўйинлар билан боғлиқ биринчи шов-шувли вазият бундан 50 йил олдин Италияда содир бўлган. Кейин А ва Б серияларида кўплаб ўйинчилар пул мукофотлари эвазига ўйинларни келишган. Бу бир неча мавсум давом этган. 1980 йилда Италия полицияси текширув ўтказади ва "Милан", "Лацио", "Наполи", "Болоня", "Палермо", "Перуджа" ва бошқа бир қанча клублар вакиллари келишилган ўйинларни ташкил этишда иштирок этганини аниқлайди. Бунинг учун "россонери" президенти Фелисе Коломбо футболдан бир умрга дисквалификация қилинди. "Милан" Б серияга йўл олди ва турли жамоаларнинг 20 дан ортиқ ўйинчиси дисквалификация қилинди (3 ойдан 6 йилгача).



"Кальчополи" (2006)
Орадан 20 йил ўтмай тарих такрорланди. Бу сафар “Ювентус”, “Милан”, “Фиорентина”, “Лацио” ва “Режина” мана шундай қинғирликларга қўл ургани аниқланади. Нафат ўйин ҳолатлари келишиган, ҳакамларнинг порахўрлиги ҳам содир бўлган. Дейлик, турин клуби жуда катта йўқотишга дуч келди. Клуб иккита чемпионликдан маҳрум қилинади, икки етакчи - Лусиано Могги ва Антонио Жираудо эса беш йилга футболдан четлаштирилди. Кейинчалик Жираудо беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бош ҳакам Массимо де Сантис 4,5 йилга дисквалификацияга учраган бўлса, Италия футбол федерацияси президенти ва вице-президенти истеъфога чиқди.

Ивица Олич (2017)
ЦСКА ва “Бавария”да ўйнаган хорватиялик ҳужумчи 2017 йилда ҳам пул тикишда айбланиб, қўлга тушган. Тўғри, Олич ўз жамоасининг ўйинларига пул тикмасди. Ўша вақтда у “Мюнхен 1860”да тўп сурарди. Бироқ, кўплаб мамлакатлар профессионал спортчиларга, ҳатто бошқа жамоаларда ҳам пул тикишни тақиқлайди. Натижада Ивица дисквалификация қилинмади, аксинча 20 минг евро миқдоридаги жаримага тортилди.

Жой Бартон (2016)
Британия футболининг асосий безориларидан бири Жой Бартон кўплаб шов-шувли вазиятларга аралашиб қолган. Айтайлик, ўйинларга пул тикиш каби ҳолат уни четлаб ўтмаган. “Бёрнли” борасида сўз юритилса, Бартон бир ярим йилна дисквалификация қилинади. Тергов маълумотларига кўра, 2006 йилдан 2016 йилгача Жой 1200 дан ортиқ ўйинларга пул тикган! Шу билан бирга Бартон "минус"да қолди. Топганларини кўкка совуради. Футболчининг таъкидлашича, у асосан ўйин-кулги учун пул тикган. Кейинчалик Бартон Шотландияда "Рейнжерс"да ўйнаган вақтида ҳам пул тикишда айбланиб, қўлга тушади.



Даниель Старриж (2018)
Агар Даниел дуч келган жароҳатлар ва бошқа кўплаб муаммолар бўлмаганида Старрижнинг фаолияти янада муваффақиятли бўлиши мумкин эди. Дейлик, қайсидир жиҳатда "Ливерпул"нинг собиқ ҳужумчиси ўзини айблаши керак эди. Масалан, 2018 йилнинг январида Старриж ўзининг "Севиля"га ўтишига пул тикади. Футболчи айёрлик қилиб, клублар ўртасидаги музокаралар тафсилотлари ҳақида маълумот бериб, қариндошини ушбу вазиятга аралаштиради. Бироқ келишув барбод бўлади ва Старриж "Ливерпул"да қолади. Шундан сўнг у "Трабзонспор"га ўтди. Кейинчалик Англия футбол ассоциацияси бу гаровдан хабар топгач, Даниель 150 минг фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилди.

Киран Триппьер (2021)
Яна бир инглиз футболчиси ҳам шундай ҳолатга дуч келади. Гап айни вақтда “Ньюкасл”да тўп сураётган Киран Триппьер ҳақида бормоқда. Ягона фарқ шундаки, футболчи гаров тикиб пул ишлашга эмас, балки дўстларига буни қилишга ундайди. "Жорж, ука, инфо юз фоиз", деб ёзган Триппи ўз сафдошларига "Атлетико"га кўчиб ўтган вақтиа. Келишув амалга ошди, дўстлари мўмай пул ишлашди. Кираннинг ўзи 10 та ўйин дисквалификация ва катта миқдорда жаримага тортилади.



"Тамбов" (2021)
Маълум сабабларга кўра, фаолиятини тўхтатган “Тамбов” ўйинларни сотиш можаросига дуч келди. Бир нечта жамоа ўйинчилари барвақт мағлубиятни тан олган ўйинларда гумон қилинган, аммо фақат иккитаси номи маъдум бўлган. Булар - Дмитрий Герман ва Александр Еркин. Улар айбдор деб топилмагунча. Айни пайтда Герман Беларуснинг "Волна" жамоасида, Еркин эса Россиянинг "Север" клубида тўп сурмоқда.

Шунингдек, фаолияти давомида "Манчестер Сити"да фаолияти билан танилган Мартин Демичелис, Поль Скоулз ва ҳатто Жанлуижи Буффон ҳам пул тикишда айбланиб, ушланган. Аммо юқоридаги футболчилар ўз жамоасининг ўйинларига пул тикишмаган.


Николай Егоричев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг