UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0

17 авг 19:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Гарсия Канело - Чарло жангида ким ғолиб бўлишишини айтди

Америкалик мураббий Роберт Гарсиянинг суперўрта вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Сауль Альварес Жермелл Чарлони муддатидан олдин мағлуб этишига ишонмоқда.

"Менимча, Чарло ҳам тезкор ва катта йигит. У Канелодан баландроқ. Чарло унга жангнинг биринчи ярмида яхши раундлар бера олади. Альваресга қийин бўлади, чунки Чарло тезкор. Лекин, Канело уни муддатидан аввал мағлуб қилади деб ўйлайман.

Менимча, бу жангда имконият 50/50 эмас. Сўнгги икки жангда Канело ўзининг энг яхши формасини кўрсата олмади. Лекин, у Чарло учун жуда катта ва кучли. Менга ака-ука Чарлолар ёқади, чунки уларнинг фарқи йўқ. Улар жангга чиқишади ва ҳеч нарсага парво қилишмайди. Ўйлайманки, Канело уни синдириб, кейинги раундларда устунлик қилади", - деди Гарсия.

Канело ва Жермелл Чарло жанги 30 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг