UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

08 окт 17:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади

Икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Жермелл Чарло мексикалик Хайме Мунгия билан жанг ўтказиш истагини билдирди.

Америкалик боксчи ушбу баҳсни ўзининг туғилиб ўсган Хьюстон шаҳрида ташкил этишни хоҳлаётганини айтди.

"Мунгия билан жанг энг мантиқли вариант. Мен у билан шу ерда, Хьюстонда мамнуният билан жанг қилардим. Мексикалик мухлисларга тўла арена", деб айтган Чарло.

Чарло, шунингдек, Мексикада Сауль "Канело" Альварес иштирок этадиган бокс оқшомида рингга чиқиш имкониятини ҳам истисно қилмади. Бироқ у Мунгия жамоаси билан музокаралар бошланганини айтмаган. 

Қоидалар бўйича супер ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Мунгия ўзининг кейинги жангини ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиевга қарши ўтказиши керак. Бироқ Хайме бу жангни хоҳламаётганини очиқ-ойдин намойиш этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг