UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30"Барселона" мавсумнинг дастлабки 15 та ўйинида 60 та гол урди — бу бир аср ичидаги энг яхши кўрсаткич 0 14:59Карлос Пратес UFC`даги гонорарини маълум қилди: "Жуда хурсандман!" 0 14:28Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди 0 13:57Дакар-2026 ёшлар Олимпиадасида бугун бир спортчимизга мухлислик қиламиз 0 13:26Ислам Махачев фаолиятини якунлаши ҳақида: "Онамга қулоқ соламан" 0 12:45"Манчестер Юнайтед"нинг 16 ёшли тарбияланувчиси "Реал"га ўтишга яқин турибди 0 12:14Тедди Ринер Ўзбекистонга келади 0 11:43Махачев UFC'даги учинчи чемпионлик ҳақида: "Бунинг учун Ўзбекистонда қолиб бир ой ош ейишим керак" 0 11:12Бугун Акбар Жўраев Жаҳон чемпионатида медаль учун курашади 0 10:51Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаш қарорига муносабат билдирди 0 10:09Тошкентда самбо бўйича 50-жаҳон чемпионати бошланди 0 22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0

22 сен 11:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Яхши хабар: WBA ташкилоти Бектемир Мелиқўзиевнинг Хайме Мунгияга қарши чемпионлик жангига буйруқ берди!

Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.

"Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) Чемпионлик қўмитаси супер ўрта вазн тоифасидаги WBA жаҳон чемпиони, мексикалик Хайме Мунгия ва мажбурий даъвогар Бектемир Меликўзиев ўртасида чемпионлик камарини ҳимоя қилиш жангини ўтказишни буюрди.

Расмий қарор ҳар икки боксчининг жамоаларига юборилди. Томонларга жанг бўйича келишувга эришиш учун 30 кунлик музокара муддати берилди. Музокаралар муддати 21 октябрга қадар давом этади. WBA чемпионлик қоидаларининг C.10 бандига мувофиқ, Мунгия ўз чемпионлик камарини дивизионнинг расмий мажбурий даъвогари Бектемир Меликўзиевга қарши ҳимоя қилиши шарт.

Мунгия супер ўрта вазн тоифасидаги WBA жаҳон чемпионлик унвонини 2026 йил 2 май куни Лас-Вегасдаги T-Mobile Arena аренаcида Хосе Армандо Ресендисни очколар ҳисобига кўра мағлуб этиб, қўлга киритган. Унинг мажбурий ҳимоя учун белгиланган 120 кунлик муддати 30 август куни якунланган. Шу боис у дивизиондаги асосий мажбурий даъвогарга қарши жанг қилиши керак.

Меликўзиев мазкур вазн тоифасида WBA рейтингининг 1-ўринида бормоқда ва чемпионлик унвонининг расмий мажбурий даъвогари мақомига эга.

WBA қоидаларининг C.12-бандида жанглар бўйича белгиланган чекловларга кўра, чемпион мажбурий ҳимоя муддати тугашидан олдинги 60 кун давомида расмий мажбурий даъвогардан бошқа боксчига қарши жанг ўтказиши мумкин эмас.

Агар томонлар белгиланган музокара муддати давомида келишувга эриша олмаса ёки томонлардан бири музокаралар олиб боришдан бош тортса, Чемпионлик қўмитаси WBA қоидаларига мувофиқ жанг учун кимошди савдосини ўтказишга қарор қилиши мумкин", дейилади ташкилот хабарида.

Маълумот учун, 29 ёшли Хайме Мунгия фаолияти давомида 48 та жанг ўтказиб, 46 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган. 30 яшар Бектемир Мелиқўзиев ҳисобида эса 17 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг