UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

21 ноя 14:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Гарсия - Кэмбелл. Навбатдаги қизиқарли баҳснинг санаси маълум + ФОТО

Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида (-61,2 кг) рингга чиқаётган америкалик енгилмас боксчи Райан Гарсия (20-0, 17 КО) ва британиялик Люк Кемпбелл (20-3, 16 КО) ўртасидаги жангнинг янги санаси тасдиқланди.

WBC’нинг вақтинчалик чемпиони мақоми учун кечадиган жанг 2 январь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда DAZN маълум қилди. Аслида жанг 5 декабрь санасига режалаштирилган, бироқ Кемпбеллда коронавирус аниқлангани сабаб беллашув номаълум муддатга қолдирилганди.

Маълумот учун, Райан Гарсия сўнгги жангини 2020 йил 14 февралида Франсиско Фонсекага қарши ўтказиб, рақибини 1-раунддаёқ даҳшатли нокаутга учратганди. Гарсиянинг ҳисобида айни дамда 20 та ғалаба мавжуд. 17 та жангда рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган.

33 ёшли Кемпбелл эса ўзининг сўнгги жангини 2019 йил 31 августида Василий Ломаченкога қарши ўтказиб, очколар эвазига мағлуб бўлганди. Британиялик боксчи ҳисобида эса 20 та ғалаба ва 3 та мағлубият бор. У 16 бор нокаут эвазига ғалаба қозонган.

Қайд этиш жоиз, ушбу беллашув ғолиби WBC камари соҳиби Дэвид Ҳейнига (24-0, 15 КО) қарши жанг учун мажбурий даъвогарга айланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг