UZ

Сўнгги янгиликлар

09:03Бугун катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланади 0 08:42Европа Лигаси. Ҳафта ўйинчиси номига даъвогарлар маълум 0 08:21Имконияти чекланган болаларга вазирлик томонидан совғалар етказилди 0 07:57Токио ўйинларига синов мусобақалари тақвими тасдиқланди 0 07:34Термизда Конституция кунига бағишланган турнир ўтказилди + ФОТО 0 07:11РПЛ клублари ушбу мавсум еврокубокларда фақатгина бир ғалабага эришди 0 20:41Эриксен "Арсенал" таклифини кўриб чиқишга тайёр 0 20:20Тошкентда Ўзбекистон кубоги бошланди + ФОТО 0 19:51Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Анатолий Касимович! 0 19:29"Мен уларни огоҳлантиргандим...". Хабиб Нурмагомедов эски интервьюсини эслади + ВИДЕО 0 19:08"Ньюкасл" МЮ футболчисини ижарага олмоқчи 0 18:53Паралимпиячиларимиз учун юлдузлар иштирокида ташкил этилган байрам тадбиридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:42Жошуа Фьюри билан жанг қилиш учун гонарари камайишига ҳам рози 0 18:20UFC on ESPN. Бу ҳафта Маҳмуд Мурадовнинг вазнидаги етакчилар жангини томоша қиламиз + ВИДЕО 0 17:59Бокс бўйича жаҳон чемпиони UFC чемпионини октагонга чорлади 1

23 окт 15:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Гэтжи фаолиятидаги энг ғалати жанг: Жастин бир қўлли жангчига қарши чемпионлик жанги ўтказган ФОТО + ВИДEО

Теглар :  Жастин Гэтжи
Шунчаки статистика ўрнида айтадиган бўлсак, Жастин Гэтжининг 86% ғалабалари нокаут ва техник нокаутлар орқали қозонилган.

19 марта жангни муддатидан аввал якунлаган, шу жумладан Тони Фергюсонга қарши баҳсни ҳам. 

Аммо Гэтжининг фаолиятида алоҳида ўрин тутадиган бир жанг бор. 2014 йилнинг ёзида Гэтжи WSOF (ҳозирда PFL) промоушенида ўз камарини ҳимоя қилган. Унинг рақиби бир қўли йўқ туғма ногирон Ник Ньюэлл бўлган.  Жанг қонли кечган, унда Гэтжи техник нокаут эвазига зафар қучган. Аммо ҳаммаси осон кечмаган. Ник Ньюэлл ҳам ажойиб жанг ўтказган ва Гэтжи бир неча бор жиддий хавф остида қолган. 

Ник Ньюэлл ким ўзи?

Никнинг чап қўли туғма нуқсон билан туғилган. Шунга қарамай у спорт билан шуғулланишни бошлаган. Қўлида шундай нуқсони бўла туриб, у эркин курашни танлаган. Ньюэлл ёшлигида футбол, бейсбол билан машғул бўлар эди. Кунларнинг бирида дўсти уни маҳаллий кураш машғулот залига боришга кўндиради. Илк машғулотнинг ўзида Ник ҳаммасини ташламоқчи бўлади, аммо онаси уни қолишга кўндиради. У дастлабки 17 жангининг барчасини бой беради, аммо охир оқибат талабалар ўртасидаги энг кучли курашчига айланади. Ундан уёғига The Ultimate Fighter, ММА да ўзини синаб кўриш истаги туғилади.

2009 йилда Ник Ньюэлл аралаш курашларда ўзининг биринчи жангини ўтказади, 2012 йилда унинг рекорди 9-0 бўлади (6 та сабмишн). Шундан сўнг WSOF билан шартнома имзолайди ва 2 та жангда ғалаба қозониб, титул жанги учун асосий даъвогарга айланади. Бу томонда эса уни Жастин Гэтжи кутарди. 

Жанг қандай ўтганди?

Жастин Гэтжи Ник Ньюэллдан бироз тажрибалироқ эди. Унинг рекорди 11-0 эди, шулардан 9 таси нокаут. Шу билан бирга Гэтжи ҳам Ник сингари келиб чиқиши курашчи бўлган. 

Жангини бошланишида Ник фаоллик қилади. Жастиннинг зарбаларидан яхши қочади. Гэтжи лоукикларни амалга оширса ҳам, Ньюэлл уларга деярли эътибор бермайди. Стойкада ҳам бироз устунлик қилади. 

Ник ўзининг қўли йўқлиги сабаб клинчга кўпроқ инитилади. Гэтжи эса клинчдан бор кучи билан чиқишга ҳаракат қилади.  Никнинг тейкдаунлари умуман самарасиз чиқади, у қачон бунга уринса Гэтжи тейкдаундан чиқиб кетаверади. Жастин уни бир қўллик жангчи курашда мағлуб қилиб қўйишидан жуда қўрқади. 

Аммо Ньюэллда раунд ўрталарида чарчоқ аломатлари сезила бошлайди. Танаффус пайтида ҳам у тикланмайди. Гэтжи ҳам яхши аҳволда бўлмаса ҳам барибир Ньюэллдан тетикроқ туюлади. Ҳар бир дақиқа охирида Никнинг юзидан қон оқарди. Рефери шифокорларга мурожаат қилади. Аммо шифокорлар ҳам унчалик ҳам ёрдам бера олишмайди.

Ник Ньюэллдан навбатдаги қон кетишидан сўнг рефери жангни тугатишга қарор қилади ва техник нокаут қайд этади. Ньюэлл аввалига норози бўлади, кейин эса Жастинни олқишлайди. Сўнгра икки жангчи қучоқлашиб қўйишади. 

Жангдан сўнг икки жангчи нималар дейишди?

Ушбу жангдан сўнг Жастин Гэтжи WSOF да 5 та жанг ўтказди ва UFCга йўл олади.

Ник эса WSOFда иккита жанг ўтказиб, уларда ғалабага эришади ва фаолиятини тугатади. Афсуски, Ник UFC да дебют қилишни жуда хоҳлайди, аммо промоушен билан музокаралари муваффақиятсиз якунланади. 

2018 йилда Ньюэлл фаолиятни тиклайди. Унга Жастин Гэтжи билан жанг ҳақида савол беришади. 

"Бу жуда қаттиқ жанг бўлганди. У ажойиб жангчи, мен Гэтжини жуда ҳурмат қиламан. Менда бу мағлубиятдан сўнг кўп нарса ўзгармади. Аксинча, нималардир ўргандим. Мағлубият ҳам спортнинг бир қисми. Бошида мен бироз камроқ ҳаракат қилдим. Аммо бу холат ортда қолди, энди мен кучлироқ бўлиб қайтяпман.

Ўйлашимча, мен кўпроқ танага зарба ва лоукикларни амалга оширишим керак эди. Стойкада бўлган пайтимиз, қаттиқроқ зарба беришим керак эди. Партерга олиш ўрнига стойкада жанг қилишим керак эди. Шу сабаб кўп куч сарфлаб юбордим. Бу омадсиз тактика эди. 

Агар менда юз марта Гэтжи билан жанг қилиша ҳақида сўрасангиз. Мен юз марта ҳа дейман. Мен қасос олишим керак. У зўр йигит, биз дўстлармиз. Аммо мен мамнуният билан яна жанг қилган бўлардим. Бундай бўлмаса ҳам ҳафа бўлмайман. Мен ҳам ҳар бир мағлуб қилган жангчимдан реванш кутмайман. Бу табиий", -дейди Ньюэлл.

Ньюэллнинг қайтишига Гэтжи ҳам ўз реакциясини билдиради.

"Ник UFCда жанг қилишга ҳақли эди. Бу спорт тури шафқатсиз, у кечирим нималигини билмайди. Аммо Ник тажрибасизлиги ёки кучсизлиги учун мағлуб бўлмайди, у гладиатор", - дейди Жастин Гэтжи.

Ньюэлл Дана Уайт турнирида Алекс Муньосга мағлуб бўлганидан сўнг ўз маҳаллий промоушенида ғалаба қозонади. Ник шу орқали UFCга чиқиш имконини яна бой беради. Яна бир ғалабадан сўнг Bellatorда дебют қилади. Дунёнинг аралаш жанглар тоифасидаги иккинчи рақамли промоушени Bellatorда унинг статистикаси 1-1. 

Ник ўзининг кейинги жангини Гэтжи ва Хабиб жангидан беш кундан сўнг ўтказади.




Жалолхон тайёрлади 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
23 окт 18:59:14
Mironsho Jabborov
Respect
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг