UZ

Сўнгги янгиликлар

01:02ОЧЛ. "Пахтакор" йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 00:16Жаҳон чемпионати. Беш нафар боксчимиз финалда, қолганларда эса бронза 0 22:23Бокс. "Губернатор кубоги"да 5 та жанг ва 4 та ғалаба 10 19:51Учта амалдаги, учта собиқ чемпион... UFC 261 кечасининг тўлиқ карди қандай? 0 19:27Рафаэль Надаль: Жокович рекорд ва титулларга берилиб кетган 0 19:03Карикатура: Катта клублар янги лига бошлашди 0 18:39Конор Дастинни мағлуб этса, чемпионлик камари учун жанг қилади 1 18:18Бухоро вилояти дзюдосига янги раҳбар сайланди 0 17:52Хабиб Суперлига тузилиши ҳақида: "Бекорга" 0 17:28Мбаппе Мадриддан уй қидирмоқда 0 17:02Бу қизиқ! Шахбокс ҳақида биласизми? 0 16:41Истомин Рим турнири асосий даврасига чиқиш учун ўйин ўтказди 0 16:20Бугун "Губернатор кубоги"да беш нафар боксчимиз жанг қилади (Рўйхат + трансляция) 11 15:59Омар Моманидан карикатура: Моуриньюнинг кейинги манзили қаер? 0 15:44Осиё чемпионати. Навбатдаги кун баҳслари старт олди 0

01 мар 07:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

"GGG ҳалиям ўзининг юқори спорт формасида". Хирн Головкин ва унинг Канело билан жанги ҳақида гапирди

Промоутер Эдди Хирн қозоғистонлик Геннадий Головкиннинг Сауль Альварес билан бўладиган учинчи жанги ҳақида гапирди.

Matchroom Boxing промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн "Behind Gloves" You Tube каналига берган интервьюсида мижозларидан бири, IBF ва IBО йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Геннадий Головкиннинг режалари ва мексикалик Сауль Альварес билан учинчи жанги ҳақида гапирди.

"Канело"нинг 2021 йилдаги мақсади барча камарларни ютиб, мутлақ чампион бўлиш. Менимча, у Головкин билан жангдан қочмоқда. Сауль ҳамма билан рингга чиқади, лекин у менга ўз режаларини аниқ тушунтириб берди. "Канело" ўз вазнидаги чемпионлар билан жанг қилишни истайди. Головкин жамоасидаги ролим Альварес жамоасидаги ролимдан бироз фарқ қилади. Головкин учун тадбирларни ташкил этиш, логистика масалалари билан шуғулланаман. Бизнинг муносабатларимиз яхши, аммо мен GGG учун стратегия режалаштириш билан шуғулланмайман. Мен ҳам шу каби ишларда иштирок этишни истайман, бу жуда катта фойда бўлар эди, лекин Геннадийнинг ўз қарашлари бор ва мен у учун ишлайдиган одамларни ҳурмат қиламан.

Канелога қарши кураш бўлиши мумкин. Назаримда, GGG ҳали ҳам энг юқори чўққисида, эҳтимол унинг даври охирлаб қолгандир. Лекин, у ҳозир катта жанглар учун ҳаракат қилиши лозим. Менга Мунгия, Мурата, Крис Юбенк билан жанглар ёқади. Головкин глобал юлдуз. Дунё бўйлаб GGGни билишади. Биз у бу ерда ёрқин юлдуз эканлигини биламиз, бироқ Геннадий Лондон, Япония, Шарқий Европа ва Қозоғистонда ҳам катта мавқега эга. Фикримча унга иложи борича тезроқ режа керак ва бунда "Канело" мавжуд эмас. Лекин жанг май ойида ҳам, сентябрда ҳам бўлмайди”, - деди Хирн.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг