UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0

15 май 09:52
Янгиликлар

Теннис

Ғолибига 7200 доллар кафолатган турнирдан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Самарқанд шаҳридаги “Динамо” теннис кортларида Жаҳон теннисчилар уюшмаси тақвимидан ўрин олган халқаро “Челленжер” мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

- Ўн беш йилдан буён Самарқандда теннис бўйича “Челленжер” турнири юқори савияда ўтказиб келинади, - деди мусобақа супервайзери Андрей Карнилов. - Ўтган давр мобайнида мутасаддиларнинг мусобақага бўлган юксак эътибори натижасида ҳар йилги баҳслар қизиқарли ўтиб, иштирокчилар сони ортиб бормоқда. 

Жорий йилги баҳсларда 24 давлатдан 53 нафар маҳоратли теннисчи иштирок этмоқда. Албатта, спорт мусобақалари мухлислар олқиши, қўллаб-қувватлаши билан янада қизиқарли ўтади. Самарқандда мухлисларнинг мадади теннисчиларга куч бағишламоқда. Ўйламанки, бу йилги мусобақа шиддатли ва қизиқарли баҳсларга бой бўлади.

Таъкидлаш жоизки, мусобақада мамлакатимиз теннисчиларидан 8 нафари иштирок этаётган эди. Асосан ёш теннисчилардан иборат вакилларимиз яккалик баҳсларининг саралаш ва биринчи босқич ўйинларидаёқ иштирокларини тўхтатишди.

Соврин жамғармаси 54 160 АҚШ долларидан иборат халқаро мусобақа ғолиблари 19 май санасида аниқланади. Бунда яккалик баҳсларининг финалида ғолиб бўлган теннисчи 7200 АҚШ долларини қўлга киритади. Жуфтлик баҳсларида ғалабага эришган спортчилар 3100 АҚШ долларини ўзаро тақсимлаб олишади.

ЎзА. А.Исроилов (сурат)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг