UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

13 июн 18:06
Янгиликлар

Кураш

Ғолиблар Нурафшонда аниқланди

7-12 июнь кунлари Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида бел олиш ва уч кураш бўйича 2005-2006 ҳамда 2009-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувлари ўтказилди.

Мусобақанинг дастлабки кунларида бел олиш бўйича кучлилалар аниқланган бўлса, 10-12 июнь кунлари уч кураш бўйича беллашувлар бўлиб ўтди. Мазкур уч кураш баҳсларида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан  ёш полвонлар ғолиблик учун гиламга чиқишди.

Демак, 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги уч курашнинг кийимли йўналиши ғолиблари билан танишамиз. 44 кг.да Мухсинбек Долижонов (Сирдарё), 47 кг.да Бексултон Онгарбоев  (Қорақалпоғистон), 50  кг.да Улуғбек Мингтўраев (Сурхондарё), 53 кг.да Азизбек Икромжонов (Наманган), 56 кг.да Отабек Рўзиев (Сурхондарё), 59 кг.да Ҳусан Юлдошев (Қорақалпоғистон), 62 кг.да Самандар Эшбоев (Сирдарё), 66 кг.да Сардорбек Мирсолиев (Жиззах), 70 кг.да Самандар Ботирбоев (Жиззах), +70 кг.да Бахтиёр Хамроев (Сурхондарё).

2005-2006 йилларда туғилган  қизлар ўртасида уч кураш кийимли йўналиши ғолиблари: 52 кг.да Осиёхон Низомиддинова (Андижон), 56 кг.да Чарос Юлдошева (Хоразм), +56 кг.да Асал Қурбонова (Қорақалпоғистон).

2005-2006 йилларда туғилган  ўсмирлар ўртасида уч кураш кийимсиз йўналиши ғолиблари: 44 кг.да Алмасбек Ўқибоев (Тошкент в.), 47 кг.да Акбархўжа Солихўжаев (Андижон), 50 кг.да Шоядбек Абдусаломов (Андижон), 53 кг.да Сухроб Обидов (Наманган), 56 кг.да Жаҳонгир Ўсарбоев (Наманган), 59 кг.да Хумоюн Бахтиёров (Тошкент в.), 62 кг.да Жавоҳир Убайдуллаев (Тошкент в.), 66 кг.да Анвар Ғанижонов (Тошкент в.), 70 кг.да Диёрбек Омонов (Тошкент в.), +70 кг. Муҳаммадали Раҳимов (Тошкент ш.).

2009-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида уч кураш кийимли йўналиши ғолиблари: 24 кг.да Ҳасанбой Расулжонов (Фарғона), 26 кг.да Азимжон Жўрабеков (Тошкент в.), 28 кг.да Арслонбек Сайдуллаев (Сирдарё), 30 кг.да Айтбек Кумдибоев (Тошкент в.), 32 кг.да Нурдаулет Муратбоев (Қорақалпоғистон), 35 кг.да Акбар Ҳусанов (Сурхондарё), 38 кг.да Сардор Худойназаров (Сурхондарё), 41 кг.да Сухробжон Сиддиқжонов (Фарғона), 44 кг.да Жавоҳир Ҳамдамбоев (Тошкент в.), 47 кг.да Шерзод Медитбоев (Қорақалпоғистон), 50кг.да Жаҳонгир Бакиров (Андижон), + 50 кг.да Шоҳжаҳон Шарофиддинов (Бухоро).

2009-2010 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида уч кураш кийимсиз йўналиши ғолиблари: 24 кг.да Бобур Маҳмудов (Наманган), 26 кг.да Муҳаммадюсуф Шокиралиев (Жиззах), 28 кг.да Диёрбек Икромжонов (Тошкент в.), 30 кг.да Ғайрат Хўжакелдиев (Жиззах), 32 кг.да Рўзимуҳаммад Алижонов (Фарғона), 35 кг.да Абдуллоҳ Солижонов (Андижон), 38 кг.да Абдуҳошим Худойбердиев (Фарғона), 41 кг.да Тўлқинбой Тўлқинов (Тошкент в.), 44 кг.да Илҳомжон Содиқов (Фарғона), 47 кг.да Зойид Каримжонов (Наманган), 50 кг. да Сардор Маҳмудов (Тошкент в.), + 50 кг.да Иброим Иброимов (Тошкент в.).

2009-2010 йилларда туғилган  қизлар ўртасида уч кураш кийимсиз йўналиши ғолиблари: 44 кг.да Нилуфар Матқурбонова (Хоразм), +44 кг. да Мадина Каримбаева (Хоразм).

Ўзбекистон кубоги беллашувлари  якунлангач, ғолиб ва совриндор спортчилар  диплом ва медаллар билан мукофотланишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг