UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

16 мар 17:20
Янгиликлар

Қизиқарли!, Баскетбол

Гўзалликдан бебаҳра қолманг! Кучли физика ва жозибани бирлаштирган баскетбол гўзаллари ҳақида

NBА'нинг чиройли хонимларини танийсизми?

Дунёда гўзаллар кўп. Омманинг тасаввурида спортчи аёллар қўпол, бесўнақай ва латофатсиз деган фикр ҳам йўқ эмас. Бироқ қуйидаги фотомақоламиздаги баскетбол маликалари бу каби фикрларни пучга чиқаради. Сизни NBА'нинг кучли ва мафтункор хонимлари билан таништирамиз!

Скайлар Диггинс Смит

1990 йилнинг 2 августида туғилган.

Скaйлар Токио 2020 Олимпиадасининг энг ёрқин спортчиларидан бири. Бир қараш унга қойил қолиш учун етарли. У ўз фаолиятида WNBА'нинг энг яхши ўйинчиси ва WNBА Аll-Star (5 марта) каби кўплаб мукофотларни қўлга киритган.


Стефани Долсон

1992 йилда туғилган.

Энг жозибали аёл баскетболчилардан бири Стефани Долсон рўйхатдаги кейинги гўзал чехрадир. У кучли физикага эга бўлган марказий ўйинчилар қаторида туради. Стефани Долсон америкалик профессионал аёл баскетболчи бўлиб, 2014 йилда NBА'га чақирилган.


Лиз Кембаж 

1991 йил 18 августда дунёга келган.

Лиз Кембаж - Las-Vegas Asec'нинг австралиялик профессионал баскетболчи. У 2009 йилдан 2021 йилгача Австралия терма жамоасида ўйнади, 2018 йилги Ҳамдўстлик ўйинларида олтин медаль, 2018 йилги Жаҳон чемпионатида кумуш ва 2012 йилги Олимпиадада бронза медалини қўлга киритган.


Чэен Паркер

1992 йил 22 августда туғилган.

Чеен Паркер балки баскетбол оламининг энг гўзал хонимидир. У шунчаки олов. Бизнинг ёрқин баскетбол юлдузимиз Теннесси штат университетида ўз истеъдоди билан барчани ҳайратда қолдирган. Ҳозирда у «Аtlanta Dream» жамоасида ўйнайди.


Эбби Бишоп

1988 йил 29 ноябрь куни таваллуд топган.

Эбби Бишопни гўзал баскетболчилар рўйҳатига киритмаслик мумкин эмас эди. Паркер хоним NBА'нинг австралиялик юлдузи. У ҳозирда «Southside Flers» жамоаси ҳужумчиси. Эбби Австралия аёллар миллий баскетбол жамоаси билан битта олтин ва битта бронза медалини қўлга киритди.


Сатоу Себалли

1998 йилнинг 25 апрелида туғилган.

Сатоу майдонга кириши биланоқ одамларни ўзига тортади. Немис-америкалик юлдуз коллежнинг «Оregon Ducks» жамоаси баскетболчиси эди. Ҳозир у «Dalles Wings» (WNBА) ва Фенербахче жамоаларида ўйнайди.


Лекси Браун

1994 йил 17 октабрда дунёга келган.

Бу қиз Мериленд ва Дюк университетида жамоаларида баскетбол ўйнашни бошлаган. Энди у WNBА «Chicago Sky» жамоаси ҳимоячиси. Лекси Брауннинг баскетболчи ва гўзал хоним сифатида ўйнаётганини томоша қилиш ҳар доим завқлидир.


Кэйла Чарльз

1998 йилнинг 23 март кунида туғилган.

Мериленд университети қошидаги Kollege Park баскетбол коллежини муваффақиятли тугатганидан сўнг, Кайла Чарльз «Connecticut Sun» жамоаши шарафини ҳимоя қилиб келади. У жуда мафтункор ва истеъдодли, унинг кортдаги кучи чегараланмаганга ўхшайди.


Кети Лоу Самуэлсон

1997 йилда туғилган.

Кети ёш, иқтидорли америкалик профессионал баскетболчи NBА ўйинчиларининг энг гўзал аёллари рўйхатида туради. Кети Лоу Самуэлсон - баскетбол оламининг энг чиройли табассумга эга юзи. У латофатли кўриниш ва таъсирчан физикага эга. Профессионал жиҳатдан у WNBА'даги энг яхши ҳимоячилардан бири. Ёш ва гўзал баскетболчи ўзини энг зўр эканлигини ҳали узоқ вақт исботлайди.


Лорен Кокс

1998 йилда таваллуд топган.

Лорен нега NBА'даги чиройли аёл баскетболчилар рўйхатида эканлигини тушунтириш учун юқоридаги мафтункор кўзларга қарашнинг ўзи етарли. Кокс кучли спорт физикасига эга америкалик профессионал баскетболчи. Бўйи 1,93 м ҳужумчи «Baylor Lady Bears» коллеж жамосида ўйнаган ва 2020 йилда WNBА'га чақирилган.


Мария Вадаева

1998 йилда дунёга келган.

NBА'даги латофатли аёл баскетболчилар рўйхатини Мария Вадеева билан давом эттирамиз. У ёш, бақувват ва жамоасининг энг яхши марказий ўйинчиларидан бири. Бўйи 1,93 метр бўлган Мария Вадеева россиялик профессионал баскетболчи бўлиб, у 2018 йилда WNBА'га чақирилган. У жозибали физикага эга кучли спортчи.


Натали Аханова

1993 йилда дунёга келган.

Канадалик Натали Ахонванинг бўйи 1,92 м баландликка эга. Ҳамиша таббассум қилишдан чарчамайдиган юз ва жозибага эга аёл. Уни гўзаллиги бошқалардан ажратиб туради.

NBА'нинг мафтункор аёллари рўйхатини тузилар экан, ҳаёлда дунёнинг барча гўзаллари баскетболда йиғилган экан, деган фикр уйғонади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг