UZ

Сўнгги янгиликлар

22:18Емельяненко, Махачев ва бошқалар. Самбо бўйича Жаҳон чемпионати олдидан матбуот анжумани ташкил этилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0

18 окт 08:32
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss. Рустам Қосимжонов 7-турда қандай натижа қайд этди?

Хабар берганимиздек, Англиянинг Мэн оролида дунёнинг 154 нафар кучли шахматчилари иштирокидаги нуфузли халқаро турнир давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 433 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Grand Swiss турнирида Ўзбекистон шарафини 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳамда 15 ёшли халқаро гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусаттаров ҳимоя қилмоқда. Қосимжонов 2657, Абдусаттаров эса 2608 рейтинг очкосига эга. 

Кеча ўтказилган 7-партияда Рустам Қосимжонов оқ доналарда ҳаракат қилди ва ўзи сингари 3,5 очко жамғариб турган россиялик халқаро гроссмейстер Пётр Свидлер (2729) билан муносабатларига ойдинлик киритиб олди. Ушбу баҳсда томонлар муросага келишди. 

Кетма-кет дуранг натижалардан сўнг Рустам Қосимжонов 7 имкониятдан 4 очко жамғариб, турнир жадвалида қўшимча кўрсаткичларга кўра 32-ўринни эгаллаб турибди. У бугун ўтказиладиган 8-турда ҳиндистонлик халқаро гроссмейстер Пураник Абхиманюга қарши қора доналарда ҳаракат қилади. 

Маълумот учун, 22 октябрь куни якунига етадиган Grand Swiss турнири ғолиби 70 000, иккинчи ўрин соҳиби 50 000, учинчи ўрин эгаси эса 40 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига эга бўлади. Кучли ўттизликка кира олган шахматчига эса 2000 АҚШ доллари тақдим этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
19 окт 00:03:48
Xurshid Alkarov
Жуда сустсилар жуда
   
18 окт 20:23:52
Xurshid Alkarov
8-турда кандай натижа булди?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг