UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0

22 окт 08:09
Янгиликлар

Шахмат

Grand Swiss. Рустам Қосимжонов турнирни нечанчи ўринда якунлади?

Хабар берганимиздек, Англиянинг Мэн оролида дунёнинг 154 нафар кучли шахматчилари иштирокида ўтказилган нуфузли халқаро турнир ўз ниҳоясига етди.

Мукофот жамғармаси 433 000 АҚШ долларини ташкил этган Grand Swiss турнирида Ўзбекистон шарафини 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ҳамда 15 ёшли халқаро гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусаттаров ҳимоя қилди. Қосимжонов 2657, Абдусаттаров эса 2608 рейтинг очкосига эга эди. 

Кеча ўтказилган сўнгги 11-партияда Рустам Қосимжонов оқ доналарда ҳаракат қилиб, голландиялик Эрин Л`ами (2619) билан муросага келди. Бу билан мусобақада 56-рақам остидан таснифланган 17-жаҳон чемпиони Англиядаги халқаро турнирни қўшимча кўрсаткичларга кўра 72-ўринда якунлади. 

Маълумот учун, Grand Swiss турнири ғолиби 70 000, иккинчи ўрин соҳиби 50 000, учинчи ўрин эгаси эса 40 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига эга бўлди. Кучли ўттизликка кира олган шахматчиларга эса 2000 АҚШ доллари тақдим этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг