14 янв 11:31
Янгиликлар
Спорт курашлари
Грознийдаги кураш турнирида спортчилар ўртасида оммавий муштлашув келиб чиқди (ВИДЕО)
Чеченистоннинг Грозний шаҳрида бўлиб ўтган эркин кураш бўйича мусобақада спортчилар ўртасида оммавий муштлашув бўлди.
Жанжал U-21 ёш тоифасидаги осетиялик спортчи Давид Ваниев ва чечен курашчиси Турпал Алхоев ўртасидаги финал жангидан кейин бошланган. Ваниев жангда ғалаба қозонган, аммо шундан сўнг, дарҳол спортчилар ўртасида даҳанаки баҳс бошланиб, жанжалга айланган. Бунга мухлислар ҳам қўшилишган.
Воқеа интизомий чоралар кўриш учун турнир ташкилий қўмитаси томонидан кўриб чиқилиш айтилади.
Ҳавола :
Манба : mma.metaratings.ru
Фикрлар