UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

07 апр 18:51
Янгиликлар

Дзюдо

Гулноза Матниязова Осиё чемпиони, Болтабоевда бронза

Бишкек шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича Осиё/Океания чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари ўз якунига етди.

Қувонарлиси, -70 кг вазн тоифасида юртииз шарафини ҳимоя қилган Гулноза Матниязова Осиё чемпионига айланди. У олтин медаль учун кечган беллашувда кореялик Сеонгеон Кимга қарши татамига чиқди ва рақибасини мағлубиятга учратди. Бу терма жамоамизнинг Осиё чемпионатидаги иккинчи олтин медали эди.

-63 кг вазндаги вакиламиз Фарангиз Хожиева бронза учун баҳсда хитойлик Юнхиа Янгдан мағлубиятга учради. -81 кг вазндаги тажрибали дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев Осиё чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди. Қорақалпоқ ўғлони бронза учун кечган беллашувда кореялик Ли Сунг Ходан устун келди. -70 кг вазндаги иккинчи дзюдочимиз Фарангиз Холмуродова эса бронза медалига бўлиб ўтган учрашувда австралиялик Аоиф Чоугланга ютқазиб қўйди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи кунги баҳсларда 1 та олтин, 1 та бронза медалини қўлга киритди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
07 апр 19:34:33
Baxriddin Abdullayev
Илиас болларни яхши тайёрлаябди, яна олдинги Узбек дзюдоси кайтди, факат Абдулла Тангриев йук
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг