UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

01 фев 09:28
Янгиликлар

Шахмат

Гулруҳбегим Гибралтардаги иштирокини 128-ўринда якунлади

Гибралтар мамлакати мезбонлик қилган шахмат бўйича нуфузли халқаро турнир ўз якунига етди.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Gibraltar chess festival 2019” мусобақасида дунёнинг кучли гроссмейстерлари ва улар қаторида ҳамюртимиз, халқаро аёллар гроссмейстери Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2446) ҳам иштирок этди.  

Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2781), Левон Аронян (Арманистон, 2765), Уэсли Со (АҚШ, 2765), Хикару Накамура (АҚШ 2746), Цзюй Вэньцзюнь (Хитой, 2575), Анна Музичук (Украина, 2569), Катерина Лагно (Россия 2560) каби халқаро гроссмейстерлар, жаҳон чемпионларининг мусобақада иштирок этгани турнир нуфузидан дарак бериб турибди. 

Кеча ўтказилган сўнгги ўнинчи партияда Гулруҳбегим Тоҳиржонова оқ доналарда ўйнашига қарамай, ўзи сингари 5 очкога эга бўлиб турган Босния ва Герцеговиния вакили Денис Кадричга имкониятни бой бериб қўйди. Бу билан шахматчимиз 5 очко билан турнирни якунлади. Ўн имкониятнинг тенг ярмини қўлга киритган Гулруҳбегим қўшимча кўрсаткичларга кўра 128-ўрин билан кифояланди. 

Кечаги сўнгги 10-турда пешқадам россиялик Владислав Артемьев (2709) қора доналарда ҳаракат қилишига қарамай, хитойлик Ю Янг Йини таслим этди ва 8,5 очко билан мусобақа ғолибига айланди. Ҳиндистонлик Мурали Картикян 8 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг