UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

30 янв 09:38
Янгиликлар

Шахмат

Гулруҳбегим Гибралтардаги турнирда дуранг ўйнади

Гибралтар мамлакатида шахмат бўйича нуфузли халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Gibraltar chess festival 2019” мусобақасида дунёнинг кучли гроссмейстерлари ва улар қаторида ҳамюртимиз, халқаро аёллар гроссмейстери Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2446) ҳам иштирок этяпти.  

Иштирокчилар орасида Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2781), Левон Аронян (Арманистон, 2765), Уэсли Со (АҚШ, 2765), Хикару Накамура (АҚШ 2746), Цзюй Вэньцзюнь (Хитой, 2575), Анна Музичук (Украина, 2569), Катерина Лагно (Россия 2560) каби халқаро гроссмейстерлар, жаҳон чемпионларининг борлиги мусобақа нуфузидан дарак бериб турибди. 

Кеча саккизинчи партияда Гулруҳбегим Тоҳиржонова оқ доналарда россиялик россиялик Елизавета Соложенкинага қарши баҳс олиб борди ва дуранг натижа билан кифояланди. Бугун Тоҳиржонова ўзи сингари 4 очкога эга бўлиб турган англиялик Нигел Повахга қарши қора доналарда ҳаракат қилади.

Бугунги тур ўйинлари олдидан турнир жадвалида 6,5 очкодан жамғарган чехиялик Давид Навара (2738) ҳамда россияликлар Владислав Артемьев (2709) ва Кирил Алексеенко (2637) пешқадамлик қилишяпти. Бугун 9-турда Навара ва Артемьев ўзаро дона суришади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг