UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

31 янв 10:09
Янгиликлар

Шахмат

Гулруҳбегим Гибралтардаги турнирда ғалабага эришди

Хабар берганимиздек, шу кунларда Гибралтар мамлакатида шахмат бўйича нуфузли халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Gibraltar chess festival 2019” мусобақасида дунёнинг кучли гроссмейстерлари ва улар қаторида ҳамюртимиз, халқаро аёллар гроссмейстери Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2446) ҳам иштирок этяпти.  

Иштирокчилар орасида Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2781), Левон Аронян (Арманистон, 2765), Уэсли Со (АҚШ, 2765), Хикару Накамура (АҚШ 2746), Цзюй Вэньцзюнь (Хитой, 2575), Анна Музичук (Украина, 2569), Катерина Лагно (Россия 2560) каби халқаро гроссмейстерлар, жаҳон чемпионларининг борлиги мусобақа нуфузидан дарак бериб турибди. 

Кеча тўққизинчи партияда Гулруҳбегим Тоҳиржонова қора доналарда ўйнашига қарамай, ўзи сингари 4 очкога эга бўлиб турган англиялик Нигел Повахни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Бу билан шахматчимиз 5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 106-ўринга кўтарилиб олди. 69-поғонадан жой олган аргентиналик гроссмейстер Фернандо Перальта ҳисобида ҳам айнан 5 очко бор. Гулруҳбегимнинг ўзи эса 108-рақам остида турнирда иштирок этяпти. 

Бугунги сўнгги 10-тур ўйинлари олдидан турнир жадвалида 7,5 очко жамғарган россиялик Владислав Артемьев (2709) пешқадамлик қиляпи. Кеча у асосий рақиби чехиялик Давид Навара (2738)ни мағлуб этди. Франциялик Максим Вашье-Лаграв, хитойлик Ю Янг Йи ва ҳиндистонлик Мурали Картикян ҳисобида 7тадан очко бор. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг