UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

23 май 15:59
Янгиликлар

Шахмат

Гулруҳбегим Жаҳон кубоги йўлидаги иккинчи ғалабасига эришди

Хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги халқаро шахмат академиясида Жаҳон кубоги учун Марказий Осиё саралаш мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Бугун аёллар ўртасида ўтказилган иккинчи тур учрашувида халқаро гроссмейстеримиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова ғалаба нашидасини сурди. Турнир рейтингида биринчи рақам остида таснифланган Тоҳиржонова оқ доналарда ҳаракат қилди ва қозоғистонлик Гулмира Даулетовани мағлуб этди. 

Нилуфар Ёқуббоева эса қора доналарда яна бир қозоғистонлик шахматчи Гулисхан Нахбаева билан дурангга имзо чекди. Баҳора Абдусатторова Мадина Давлетбаевага имкониятни бой бериб қўйди. Учинчи тур олдидан Тоҳиржонова ва Давлетбоева 2 тадан очко билан пешқадамлик қилишяпти. 

Айни дақиқаларда давом этаётган учинчи партияда айнан икки пешқадам ўзаро ҳисоб-китоб қилишяпти. Яна бир юртдошимиз Сарвиноз Қурбонбоева иккинчи турда ғалаба қозонди ва очколарини 1,5 тага етказиб олди. У қора доналарда ўйнаганига қарамай, қозоғистонлик Арнаш Бауржанни енгди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг