UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

26 май 08:12
Янгиликлар

Шахмат

Гулруҳбегимда ғалаба, турнир жадвалида қўшҳокимлик

Хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги халқаро шахмат академиясида Жаҳон кубоги учун Марказий Осиё саралаш мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Аёллар ўртасида ўтказилаётган мусобақанинг бешинчи турида халқаро гроссмейстеримиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова муҳим ғалабани қўлга киритди. Турнир рейтингида биринчи рақам остида таснифланган Тоҳиржонова қора доналарда ҳаракат қилишига қарамай, қозоғистонлик Гулисхан Нахбаевани мағлубиятга учратди. 

Ўтган турда айнан Тоҳиржоновани мағлуб этган яна бир ҳамюртимиз Нилуфар Ёқуббоева эса бу турда оқ доналарда қозоғистонлик Гулмира Даулетова билан муросага келди. Бешинчи турдан сўнг турнир жадвалида Ёқуббоева ва Тоҳиржонова 4тадан очко билан қўшҳокимлик қилишяпти. 

Қозоғистонлик шахматчилар - Амина Каирбекова, Гулмира Даулетова ва Бибисара Ассаубаева 3,5 очкодан жамғариб, кейинги ўринларни банд этишган. Бугун 6-турда Гулруҳбегим қора доналарда Ассаубаевага қарши баҳс олиб боради. Ёқуббоева эса Каирбекова билан ҳисоб-китоб қилади.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг