UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

27 май 09:06
Янгиликлар

Шахмат

Гулруҳбегимда мағлубият, Нилуфар якка пешқадам бўлиб олди

Хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги халқаро шахмат академиясида Жаҳон кубоги учун Марказий Осиё саралаш мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Аёллар ўртасида ўтказилаётган мусобақанинг олтинчи турида халқаро гроссмейстеримиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова турнирдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Турнир рейтингида биринчи рақам остида таснифланган Тоҳиржонова қора доналарда ҳаракат қилди ва қозоғистонлик Бибисара Ассаубаевага имкониятни бой берди. 

Тоҳиржоновага илк мағлубиятни тақдим этган яна бир ҳамюртимиз Нилуфар Ёқуббоева бу турда қора доналарда ўйнашига қарамай, қозоғистонлик Амина Каирбековани енгди ва 5 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Қозоғистонлик шахматчи қизлар - Гулмира Даулетова ва Мадина Давлетбаева партиясида ғолиб аниқланмади. 

Бугун ўтказиладиган олтинчи тур олдидан турнир жадвалида Нилуфар Ёқуббоева 5 очко билан карвонбошилик қиляпти. Бибисара Ассаубаева 4,5 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Гулмира Даулетова ҳисобида 4 тадан очко бор. 

Бугун 7-турда пешқадам Ёқуббоева оқ доналарда яна бир ҳамюртимиз, гроссмейстер Сарвиноз Қурбонбоевага қарши баҳс олиб боради. Гулруҳбегим оқ доналарда Амина Каирбекова билан ҳисоб-китоб қилади. Бибисара Ассаубаева ватандоши Гулмира Даулетова билан учрашади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг