UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0

29 май 11:47
Янгиликлар

Шахмат

Гулруҳбегимда яна ғалаба, лекин у карвонбоши эмас

Хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги халқаро шахмат академиясида Жаҳон кубоги учун Марказий Осиё саралаш мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Аёллар ўртасида ўтказилаётган мусобақанинг саккизинчи турида халқаро гроссмейстеримиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова яна ғалаба қозонди. Биринчи аёл гроссмейстеримиз Нафиса Мўминованинг синглиси бўлган Гулруҳбегим қора доналарда ўйнашига қарамай, яна бир гроссмейстеримиз Сарвиноз Қурбонбоевани мағлуб этди. 

Пешқадам Бибисара Ассаубаева ҳам қора доналарда муҳим ғалабани қўлга киритди. Қозоғистонлик шахматчи ватандоши Гулисхан Нахбаевани ютди. Нилуфар Ёқуббоева оқ доналарда қозоғистонлик Гулмира Даулетовадан устун келди. 

Турнир жадвалида Бибисара Ассаубаева 6,5 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Нилуфар Ёқуббоева ва рейтинг пешқадами Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳисобида 6 очкодан бор. 

Бугун сўнгги тўққизинчи турда карвонбоши Бибисара Ассаубаева Сарвиноз Қурбонбоевани синовдан ўтказади. Агар мазкур қарама-қаршиликда ҳамюртимиз ғалаба қозона олса, Тоҳиржонова ёки Ёқуббоева жаҳон кубоги йўлланмасини қўлга киритади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг