UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

25 май 09:07
Янгиликлар

Шахмат

Гулруҳбегимнинг кутилмаган мағлубияти ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги халқаро шахмат академиясида Жаҳон кубоги учун Марказий Осиё саралаш мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Аёллар ўртасида ўтказилаётган мусобақанинг тўртинчи турида халқаро гроссмейстеримиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова кутилмаганда мағлубият аламини тотиб кўрди. Турнир рейтингида биринчи рақам остида таснифланган Тоҳиржонова оқ доналарда ҳаракат қилишига қарамай, яна бир ҳамюртимиз Нилуфар Ёқуббоевага имкониятни бой бериб қўйди. 

Ушбу ғалабаси эвазига Ёқуббоева мусобақа жадвалида 3,5 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Қозоғистонлик шахматчилар - Мадина Давлетбаева ва Гулисхан Нахбаева учрашувида дуранг қайд этилди. Гроссмейстеримиз Сарвиноз Қурбонбоева қозоғистонлик Гулмира Даулетовага ютқазиб қўйди. 

Баҳора Абдусатторова яна бир қозоғистонлик шахматчи Бибисара Ассаубаевага ютқазди. Бугун ўтказиладиган бешинчи тур олдидан Ёқуббоева 3,5 очко билан якка карвонбоши бўлиб турибди. Гулмира Даулетова ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳисобида 3 тадан очко бор. Бугун Нилуфар оқ доналарда Даулетовага қарши ўйнайди. Тоҳиржонова эса қора доналарда Нахбаева билан ҳисоб-китоб қилади. 

Суратлар муаллифи - Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг