UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

24 апр 07:11
Янгиликлар

Кураш

Гурланда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

20-23 апрель кунлари Хоразм вилоятининг Гурлан туманида илк бор белбоғли кураш бўйича 2009-2010 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвимидан жой олган мазкур мамлакат чемпионатида ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 13 та вазн тоифасида куч синашишган бўлса, қизлар эркин йўналишда 8 та вазн тоифасида беллашишди.

Гурлан спорт мажмуасида 500 нафардан ортиқ ёш полвонлар иштирокида юқори савияда ва шиддатли тусда ўтган ушбу мусобақада Ҳасанбой Жабборов (Наманган), Худоёр Холмирзаев (Фарғона), Айдос Эржанов (Қорақалпоғистон), Иброҳим Содиқов (Қашқадарё), Малика Бектурдиева (Хоразм), Абдивоит Маҳаммадов (Андижон), Шоҳжаҳон Раҳмонов (Бухоро), Жамшидбек Қуронбоев (Хоразм), Оғабек Тўлқинов (Сирдарё) сингари маҳоратли спортчилар ўз вазн тоифаларида олтин медалларни қўлга киритишди. 

Беллашувлар якунлангач, ғолиб ва совриндорлар диплом ва медаллар билан тақдирланишди.

Таъкидлаш жоиз, мусобақада ғолиб бўлган спортчилар белбоғли кураш бўйича халқаро мусобақаларда иштирок этиш йўлланмасига эга бўлишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг