01 сен 10:13
Янгиликлар
Бокс/ММА
Гусковнинг мураббийи кейинги рақиб ким деган саволга жавоб берди
Ҳамюртимиз Богдан Гусков ўтган ойда ўтказилган сўнгги жангида собиқ UFC чемпиони Магомед Анкалаевга имкониятни бой берган эди.
Богдан Гусковнинг мураббийи Гор Азизян шогирдининг навбатдаги рақиби сифатида дивизионнинг кучли ўнталигидан жой олган жангчилардан бирини кўришни истамоқда.
"Ҳаммаси UFC`га боғлиқ, лекин биз ўзимиздан юқорироқда турган йигитларни сўраймиз. Чунки пастроқдаги жангчилар билан куч синашишнинг бизга маъноси йўқ. Халил Раунтри билан уларнинг жанги яхши бокс намойиши бўларди. Доминик Рейес билан ҳам жангини кўришни истардим, шунингдек, Навахо Стирлинг билан ҳам жанг қилиш қизиқарли бўларди", – деди Азизян.
Маълумот учун, Богдан Гусков айни пайтда ўз дивизиони рейтингида 11-ўринни эгаллаб турибди.

Ҳавола :
Фикрлар