UZ

Сўнгги янгиликлар

19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0

09 июл 20:20
Янгиликлар

Бошқалар

Ҳафтанинг ҳар чоршанбаси ЎзДЖТСУда “Инвестиция куни” деб эълон қилинди

Президент топшириқлари ижроси.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларни бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 19 июндаги махсус буйруғига асосан ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Инвестиция куни” деб эълон қилинди.

Шу муносабат билан мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар ва чет эл компаниялари раҳбарлари ҳамда ходимларини ўз фаолияти давомида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, хорижий давлат фуқароларини университетда ўқитиш тартиби ва шу каби бошқа масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари учун тадбирда иштирок этишга таклиф этилади.

Шунингдек, тадбир доирасида олий таълим муассасаси билан спорт турлари бўйича республика федерация (ассоциация)лар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, илмий ва инновацион фаолиятни амалиёт билан интеграциялаш, университетнинг илмий потенциалидан самарали фойдаланиш каби масалалар муҳокама этиб борилади.

Ҳукуматимиз томонидан жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шериклик учун қулай шароитлар яратиш масалаларга алоҳида эътибор қаратилаётган бир пайтда Университет раҳбарияти ва жамоаси мавжуд имконият ва ваколатлари доирасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида тадбиркорликни ҳамда хусусий секторни янада ривожлантириш, аҳолига кўрсатиладиган спорт-соғломлаштириш хизматлари сифатини яхшилашга ҳисса қўшишни мақсад қилган.

Илмий-инновацион фаолият ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида маҳаллий ва хорижий инвесторларни ҳамкорлик шартлари билан яқиндан таништириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасида ишларни мувофиқлаштириш, инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш, салоҳиятли инвесторларни аниқлаш ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Инвестиция куни”  деб эълон қилинди,” – дейди Университетнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Рашид Маткаримов.

Р.Маткаримовнинг сўзларига кўра, ҳафтанинг ҳар чоршанба куни фан, таълим, илмий-инновацион фаолият ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор бўлган инвесторлар билан шахсан учрашув ўтказилиб, соҳага йўналтирилаётган капитал қўйилмаларнинг афзалликлари ҳақида батафсил маълумотлар берилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг