UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0 07:43Total Chess. Абдусатторов иккинчи кун Фирузджага қарши иккита партия ўтказди 0 07:12Хамзат Чимаев БАА фуқаролигини олиш қарорини изоҳлади 0 23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0

14 сен 17:20
Янгиликлар

Дзюдо

Ҳамиша қалбимиздасан, Камолиддин!

Бугун эрта тонгдан интернет нашрларида тарқалган нохуш хабар қалбларни ларзага солди.

Бевақт ўлим дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасига номзод спортчи, халқаро тоифадаги спорт устаси, 2019 йилги Тошкент Гран-при турнирининг кумуш медали совриндори Камолиддин Расуловни орамиздан эрта олиб кетди. У кеча эълон қилинган IJF рейтингининг -81 кг вазн тоифасида 34-ўринни эгаллаб турганди. 

Очиғи, бу хабарни эшитган пайтда ишонмадим. Чунки, Камолиддин ростан ҳам жуда тарбияли, одобли эди. Уятчанлигидан ҳар сафар интервью сўраганимда рад жавобини олардим. Жавоби ҳар гал "ака, нима дейман" бўларди. Жамоадошларидан, таниган ва танимаган инсонларидан ҳеч қачон ёрдамини аямаган. Ана шундай фазилатларга эга инсон энди орамизда йўқ. У эндигина 29 ёшни қаршилаган эди. 

Камолиддин дзюдодан ташқари кураш ва самбо спорт турларида ҳам ижобий натижаларга эришган эди. 2012 йил самбо бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати ғолиби бўлганди. Кураш бўйича ҳам жаҳон чемпионатининг олтин медалига эга чиққанди. 

Камолиддин Расулов 1992 йил 20 июль куни полвонлар юрти - Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Мўминобод қишлоғида курашчилар оиласида дунёга келган. Қашқадарё полвонлар диёри бўлгани учун болалигидан курашга меҳр қўйди. Бунда табииийки, оилавий муҳитнинг таъсири катта бўлган. Кичик Камолиддин отаси ва акасининг изидан бориб, курашга меҳр қўйди. Спортдаги биринчи медалини Чироқчидаги турнирда қўлга киритган. -26 кг вазнда курашган ёш Расулов илк бор шоҳсупага кўтарилган эди. У ёшлигидан машҳур полвонлар Баҳром Авазов, Фарҳод Тўраев, Камол Муродовга ҳавас қилган. Абдулла Тангриев, Ришод Собиров сингари дзюдочиларимиздан илҳомланган. Илҳом Муродов, Асадулло Бозоров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Равшан Аҳмаджоновдан кураш, самбо сир-асрорларини ўрганди. 

Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига Яратгандан чиройли сабру жамийл тилаймиз. Ўтганларни Аллоҳ раҳматига олсин.     

Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 сен 18:38:32
DIYORBEK Ne'matov barça
Ilohim joyi jannatda bo'lsin Omin
   
14 сен 18:03:06
Javohirjon
Essiz dushmani köp ekanda JOYI JANNATDA BÖLSIN
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг