18 окт 11:09
Янгиликлар
Футбол
Камолиддин Тожиев: "Ҳакамлар "Пахтакор" зарарига истаганча нотўғри қарорлар чиқаришмоқда"
"Навбаҳор" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги Суперлиганинг 24-тур баҳсидан сўнг "шерлар" устози Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.
“Қизиқарли ўйин бўлди ва оғир баҳс бўлишини кутгандик. Мавсум давомида ҳакамлар ҳақида гапирмадим, аммо бугун уларнинг икки қарори ҳақида айтишим лозим. Бизнинг дарвозага қўйилган пенальти ва рақиб жарима майдонида охирги дақиқаларда Фламарион билан боғлиқ ҳолат. "Пахтакор" зарарига ҳакамлар истаганча нотўғри қарорлар чиқаришмоқда. Бугун ютишимизга беришмади. Ҳакам Насруллаевга рақиб ёнида хавфли югурдинг деб қарорини изоҳлабди. Нима дейишгаям ҳайронман”, - деди Тожиев.

Ҳавола :
Фикрлар