UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

15 мар 14:37
Янгиликлар

Тадбирлар

“Ҳумо арена” очилиш маросимидан аввал матбуот-анжумани ўтказилди

Теглар :  Ҳумо Арена
Бугун ўзбек спорти мухлислари орзуқиб кутган кун етиб келди.

Гап шундаки, яна бироздан сўнг пойтахтимиздаги “Афросиёб” ва “Бешёғоч” кўчалари туташган жойда “Ҳумо арена” муз саройининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Бугун ушбу тарихий воқелик аввалидан расмий матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу анжуман 2 қисмдан иборат бўлиб, дастлабки қисмида ўзбек спорти мутасаддилари журналистлар ва йиғилган меҳмонларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди. Унда Ўзбекистон МОҚ номидан ташкилот Бош котиби Жасур Матчанов иштирок этди.

“Хоккей бизда аввалдан ривожланган. Бироқ сўнгги йиллар хоккей ва бошқа бир қатор қишки спорт турлари бироз эътиборимиздан чиқиб қолгандек эди. Қишки спорт турларидан халқаро майдондаги натижаларимиз мақтанарли бўлмаслигига сабаб шуғулланиш учун етарли шароит бўлмаган. Қолаверса, қиш ўлкамизда 2 ой давом этади. “Ҳумо арена” фойдаланишга топширилгач, йилнинг исталган вақтида қишки спорт турлари билан шуғулланиш учун шароит бўлади”, – дейди Жасур Матчанов.

Шунингдек, анжуманнинг иккинчи қисмида муз саройининг тантанали очилиш маросимига таклиф қилинган жаҳон спортнинг юлдузлари иштирок этишди. Улар орасида Александр Якушев, Виталий Прохоров каби хоккей юлдузлари, мус устида нафис учиш бўйича Олимпиада чемпиони Татьяна Навкадек фахрийларни мисол тариқасида келтириб ўтишимиз мумкин.

“Ҳумо арена”нинг очилиши, аминманки, Ўзбекистонда хоккей ва қишки спорт турлари тараққиётини янги босқичга олиб чиқади. Бундай замонавий спорт иншоотида шуғулланадиган ҳар қандай ёшлар келажакда етук спортчи бўлиб етишишига ишонаман. Чунки у ердаги шароитларни ҳар ерда ҳам учратавермаймиз”, – дейди Александр Якушев.


“Ҳумо арена”нинг тантанали очилиш маросими бугун 17:00 да бошланади. Мазкур тадбирни ёритиш учун 300 дан зиёд маҳаллий ва хорижий ОАВ иштирок этишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг