UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0

02 дек 16:09
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" бош мураббийи: 1:7га 7:1 билан жавоб қайтардик! (+ВИДЕО)

"Ҳумо" жамоаси бош мураббийи Евгений Попихин кечаги чиройли ғалабадан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида саволларга жавоб берди.

Хабарингиз бор, кеча пойтахтлик хоккейчилар Олий хоккей лигасининг навбатдаги турида Россиянинг "Дизель" клубини йирик 7:1 ҳисобида доғда қолдиришган эди. Бу жамоаларнинг Россияда ўтган илк ўйинида "Дизель" 7:1 ҳисобида зафар қучганди. 

- Кеча айнан 1:7 ҳисобида ютқазган ўйинимизни томоша қилдик. Ўша учрашувда жуда оғир мағлубиятни қабул қилиб олгандик. Ўзи аслида мен мағлубиятга учрашни ёқтирмайман. Айниқса, бу каби йирик ҳисобларда юракда қолиб кетади. Уни узоқ муддат чиқариб юбора олмайсиз. Йигитларга ўтказиб юборилган голларни қайта кўрсатдик. Хулоса чиқаришларини айтдик. Бугун эса ажойиб ўйин ва якундаги натижа билан мағлубиятга муносиб жавоб қайтара олдик. Муҳими, реванш олинди. Учрашувга руҳий тайёргарлик юқори бўлди. Лекин биринчи бўлимда йигитлар анча қийналишди. Таркибимизда муаммолар етарли эди. Икки ҳафта музга чиқмаган Артём Воронин сафга қайтди ва ўзини ижобий томондан кўрсатди. Йигитлар Тошкентни яхши кўришади ва шу шаҳар ҳамда мухлислар учун ўйнашади.  

- Қарзингизни уздинглар. Агар статистикага эътибор қаратадиган бўлсак, ўйин тенг ўтгани ойдинлашади. Бугун айниқса, учинчи ва тўртинчи звенолар жуда яхши ўйнади. Айнан шу звено хоккейчилари киритилган 7 та голдан 4 тасига муаллифлик қилишди. Муваффақиятнинг сири ҳам шу икки звенонинг ўйини қовушганидами?

- Бу йигитлар билан ҳар куни ишлаймиз. Кундан-кунга улар қўшиб боришяпти. Ёшлардан тезроқ катталарга қўшилиб ўйнаб кетишларини сўрайман. Улар тезроқ ўрганиб, ўзлаштириб олишлари шарт. Катта спорт ёш хоккейчиларнинг улғайишини кутиб ўтирмайди. МХЛ ва ВХЛ ўртасида катта фарқ бор. Бизда хатолар кечирилмайди, аксинча шавқатсиз тарзда жазоланади. Агар жамоа плей-оффда ўйнашни истаса, ҳар бир ўйинчи бу мақсад йўлида бирлашиши шарт. Ўзига нисбатан бўлган масъулиятни ошириши лозим. Сен 16 ёшмисан ёки 17, бунинг аҳамияти йўқ. 


- Олдиндан қарши ҳужумда ўйнаш тактикаси танланганмиди ёки бу фикрга ўйин пайти келдингизми?

- Бугун биз кучли рақибга қарши ўйин ўтказдик. "Дизель" иштирокидаги ўйинлар натижасига эътибор қаратинг. Уларда бизда бўлгани каби ёшлар йўқ. Ҳаммаси тажрибали ва номдор хоккейчилар. Бундай жамоага қарши ҳужумкор ўйин тактикасини танласак, йигитлар учрашувнинг ярмига бормай жисмоний томондан толиқиб қолишарди. Асосий вазифамиз ҳимояда ишончли ўйнаб, ўрта зонада ҳукмронлик ўрнатиш эди. Бунга эришдик ҳам. Пашка Синявский, Сашка Шербина, Ванька Яценко ва ёшларимиз гавда жиҳатдан меҳмонларга яхшигина ён беришади.  

- Шербина эхтиёткор ҳаракат қилди. Афтидан у ҳали жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмаган кўринади. Бу борада қандай фикрдасиз?

- Тўғрисини айтганда, у яна уч ҳафта даволаниши керак эди. Лекин у ҳар куни ёнимга келиб, бир гапни айтади: "Евгений Николаевич, мен ўйнашни хоҳлайман". Мен эса унга шундай жавоб қайтараман: "Бўлди, мени тинч қўй, сени таркибга киритаман. Унда иштиёқ жуда кучли". 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг