UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

30 окт 18:22
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" бош мураббийи 2:7 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?

Хабар берганимиздек, Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси Олий хоккей лигасининг навбатдаги турида Москванинг "Звезда" клубига 2:7 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Москвадаги йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг "Ҳумо" бош мураббийи Евгений Попихин матбуот анжуманида иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.  

- Мағлубият сабабларини муҳокама қиламиз. Ҳозир хис-ҳаяжонга тўлиб турган бир пайтда нимадир дейишдан ўзимни тияман. Мажлис ўтказамиз ва шунга қараб хулоса чиқарамиз. 

- Мағлубият бугун ўйини ўхшамаган Роман Смирягин билан боғлиқми?

- Ғалабани ҳам, мағлубиятни ҳам жамоа қайд этади. Ҳеч қачон бир ўйинчи айбдор бўлмайди. Бу нотўғри. Агар дарвозабон қутқармаяптими, демак уни жамоадошлари қўллаб-қувватлашлари шарт. Бугун эса айнан шу нарсани кўрмадим. 

- Ҳисоб 3:1 ва 4:2 бўлиб турганда ўйинни қутқариб қолиш учун нима етишмади?

- Агар биз хавфли вазиятларни юзага келтирил олганимизда ўйинни қутқариб қолса бўларди. Бугунги мағлубият жамоамиз учун яхшигина сабоқ бўлди. Битта шайба фарқи билан ютқазилганда, мағлубият сабабини омадсизликка йўйиш мумкин. Бугунги мағлубият бу тоифага кирмайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг