UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

20 ноя 09:07
Янгиликлар

Хоккей

“Ҳумо” бош мураббийи: Бизга “киллерлик хислати” етишмаяпти

Хабар берганимиздек, кеча Тошкентнинг “Ҳумо” клуби Олий хоккей лигасининг навбатдаги тури доирасида ғалабага эришганди.

“Ҳумо Арена”да ўтган учрашувда хоккейчиларимиз Хитойнинг “Ценг Тоу” жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этишган эди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Евгений Попихин саволларга жавоб қайтарди. 

- Биз бу учрашувга “Ценг Тоу”нинг “Химик”ка қарши ўтказган ўйинини ўрганиш орқали тайёргарлик кўрдик, - дея сўз бошлади "Ҳумо" устози. - Биздан аввал ўтказилган ўша учрашувда “Ценг Тоу” ҳақли тарзда ғалаба қозонганди. Тан олиш керак, бугунги баҳснинг биринчи бўлимида меҳмонлар бизга қараганда тезкор ўйин намойиш этишди. Роман Смирягин рақиб ҳужумларини бартараф этиб, жамоамизни муқаррар голлардан қутқариб қолди. Иккинчи бўлимда ташаббусни ўз томонимизга оғдириб олдик ва бунинг натижасида 3:0 ҳисобида олдинга чиқдик. Канадаликларда шундай ибора бор - киллерлик инстинкти! Айнан шу жиҳат етишмаяпти. Ҳа, кўп вазиятларда рақибга ташаббусни топшириб қўйдик, рақиблар бу туҳфадан фойдаланиб кетишларига бир баҳя қолди. Энг муҳими, икки очкони қўлга киритдик. Ишлашда, ўрганишда давом этамиз. Таркибимизда ёшлар жуда кўп. Бугун ҳимояда Летов, Гавриленко сингари ёшларимиз ҳаракат қилишди. Тан олиш керак, хатолари кўп бўлди. Яхшиям бахтимизга дарвозабонимиз бу хатоларни ўз вақтида тўғрилаб турди. 

- Бугун дўппи кимга насиб қилди?

- Паша Синявскийни учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топдик. Унинг қандай ўйнаганини ҳамма кўрди. Дарвозани ишғол қилиш баробарида кўплаб вазиятларга эга бўлди. Шу сабабдан ҳам бугун дўппини Пашага топширдик. Энди Хитой сафарига тайёргарлик кўрамиз.

- Сафга қайтган жамоа сардори Александр Шербинанинг бугунги ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Унга осон бўлмаслигини билардим. Шу боис ҳам уни Паша Здуновга ёрдам бериши учун иккинчи звенога ўтказдим. Здунов ҳам бугун сўнгги дақиқада бўш қолган дарвозага муҳим голни урди. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Шербинанинг спорт формаси худди мавсум аввалида бўлгани каби ҳали талаб даражасида эмас. Унга вақт керак. Аммо, бошқа томондан бугун сардор музга чиқди, жамоа эса ғалаба қозонди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг