UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0

03 окт 22:49
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" бош мураббийи Евгений Попихин: Бизга вақт керак

Теглар :  ҲумоПопихин
"Ҳумо" жамоаси бош мураббийи Евгений Попихин "Рубин"га қарши ўйиндан сўнг (1:2) матбуот анжуманидан иштирок этди.

"Рақибларни ғалаба билан табриклайман. Жамоа ВХЛнинг энг ажойиб жамоаларидан бири. У ерда ажойиб ўйинчилар йиғилган, ортиқча хоккейчилар йўқ. Улар лигада чемпион ҳам бўлишган ва етакчилардан ҳисобланишади. Афсуски, бугунги ўйин натижасидан қониқмадим. Вазиятлардан фойдаланиш борасида муаммоларимиз бор. Жамоа яхши хоккей намойиш этди".


- Катта иш қилингани кўриниб турибди. Бугун жамоага ғалаба учун нима етишмади?

- Ўйинчиларда тажриба етишмади. Рақиб сафидаги хоккейчилар бу борада тажрибали, КХЛда ўйнашган. Ҳар доим ҳам омад келавермайди. 


-"Ҳумо" яна таркибини кучайтирадими?

-Буни раҳбарият билан муҳокама қиламиз. Биз биринчи йили мусобақада иштирок этаяпмиз. Барчаси босқичма-босқич бўлади. Йигитлар шундоқ ҳам яхши ўйин кўрсатишмоқда. Бизга вақт керак. Асосийси характер. Асосийси бизни мухлислар қўллаб-қувватлашмоқда. Ўйлайманки, бу янада кучаяди. 


-Жароҳат олган хоккейчиларимизнинг ҳолати қандай?

-Шербина операция қилинди. Мана шундай вазиятлар ҳам бўлиб туради. Бундан мен ҳам афсусдаман. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг