UZ

Сўнгги янгиликлар

15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0

06 окт 14:58
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" бош мураббийи Евгений Попихин: Жамоани кучайтириш? Раҳбарият бу борада менга рад жавобини бергани йўқ

"Ҳумо" жамоаси бош мураббийи Евгений Попихин "Югра"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан (1:3) сўнг матбуот анжуманида саволларга жавоб қайтарди.

"Рақибларни ғалаба билан табриклайман. Бу ҳақида хеч қачон гапирмаганман. Аммо, хоккейчининг юзига уришганида унга учта чок тушсаю, бунинг учун икки дақиқалик четлатиш ҳам бўлмаса мен нимадир дея олмайман", - деб сўз бошлади Попихин.

-Жамоа ҳаракат қилмоқда, ҳужум қилмоқда. Буни кўриб турибмиз. Нима учун биз 5 киши бўлиб 4 кишига қарши ўйнаётган пайтингиз дарвозабонни дархол алмаштирмадингиз? Тайм-аут олдингиз ва кейин алмаштиришни амалга оширдингиз.

-Буни мураббийдаги сезгирлик дейиш мумкин. Сен қачон алмаштиришни ҳис қиласан, қачондир эса сеза олмайсан. Биз алмаштирдик ва гол киритдик. Демак, қарор тўғри эди. 


-Игорь Мережко бугун ўйнамади. Бунинг сабаби аввалги ўйиндаги хато билан боғлиқми? Иккинчи савол, олдинги матбуот-анжуманида раҳбарият билан жамоани кучайтириш масаласида гаплашишни айтгандингиз. Бу мавзуда учрашув бўлдими? Жамоа кучайтириладими?

-Мережконинг йўқлиги хато сабаб эмас, у жароҳати борлиги туфайли ўйнамади. Иккинчи саволга келадиган бўлсак, раҳбарият билан учрашув бўлди. Унда жамоани кучайтиришимиз лозимлиги ҳақида гапирдим. Бизга бу зарур. Бугун Артём Воронин ҳам жароҳат олди. Фақатгина учта "звено" қолди. Смирнов ҳам жароҳат сабаб ўйнамади. Ўйинчиларимиз кам. Ўйлайманки, бу амалга ошади. Менга рад жавобини беришгани йўқ. Бу албатта менга умид бағишламоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг