UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

10 окт 14:52
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" бош мураббийи Евгений Попихин: Хоккейчиларимизда характер бор, аммо маҳорат етишмаяпти

"Ҳумо" бош мураббийи Евегий Попихин "Сокол"га қарши ўйиндан сўнг (2:3) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳамкасбимни ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, агар сен иккинчи периодга 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан чиқадиган бўлсанг, барчасини ҳал қилиб қўйиш лозим. Сен урмасанг, сенга уришади. Бу хоккей қонуни. Учинчи периодда эса кераксиз четлатишлар кўп бўлди. Ноҳақ четлатишлар ўйинни синдирди, якунда очкосиз қолдик. Охиригача курашдик, ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилишимиз лозим эди. Характер бор, аммо кўп ўйинчиларда маҳорат етишмаяпти. Шунингдек, куч ва сабр етмаяпти. Йигитлар ёш, улар битта ўйинда яхши ўйнаб, кетма-кет ютқазишлари мумкин. Ҳозирча улар рухан тайёр эмас, ишлашда давом этамиз", - деди Попихин ўйин ҳақида.


-Биринчи период охири ва иккинчи период бошида ўзгаришлар кўзга ташланди, жамоа хато қилишни ва шайбани рақибга бериб юборишни бошлади. Бу нима билан боғлиқ?

-Кўп ўйинчиларимиз юқори лигада ўйнамаган. Кўриб турганингиздек, биринчи звено яққол ажралиб турибди, кейин эса уларни тўлдирадиган ўйинчилар кам. Йигитлар ҳаракат қилишмоқда, жон куйдиришмоқда. Уларда рақибдан ғалабани юлиб олиш савияси йўқ ҳозирча. Рақиб масалан ўтган йили плей-оффда ўйнаган ва яхши жипслашган. Бу ерда шунчаки ғалаба қозониш осон эмас, сабр қилиш ва чидаш лозим. Бизда эса сабр чидамади. 


-Олдинда қийин сафар ўйинлари турибди, ушбу ўйинлардан нима кутсак ва нимадан умид қилсак бўлади?

-Ҳар бир ўйинга тайёрланиш лозим. Ҳозир бизга очко зарур. Кимга қарши ўйнашнинг аҳамияти йўқ, музга чиқиш ва ғалаба қозониш лозим. Ҳар бир ўйинга йигитларни тайёрлаш керак. Ўрганиш ва яна ўрганиш шарт. Жамоа ҳали кўп нарсани ўрганиши керак. 

Мана Евгений Григоренко яхши ўйинчи. Аммо, аввал хеч қачон етакчи сифатида ўйнамаган. Ҳозир эса у жамоамиз етакчиси, жамоада кўп нарса унга боғлиқ. Етакчи бўлиш ва жамоани ўз ортидан эргаштириш осон эмас. НХЛда Ковальчук, Дацтюк, Макдэвид каби ўйинчиларни кўринг. 22-23 ёшли хоккейчилар жамоани кучайтирмоқда. Унинг ҳам вақти келган, шунчаки бундай ҳолатга у аввал тушмаган. Тезроқ ўрганиб, етакчиликни қўлга олиш лозим. Паша Здунов учун ҳам хурсандман. Ҳали йигитлар ўзлари учун керакли даражага чиқиб олишгани йўқ. 


-Сиз дастлабки тўртлик қолганлардан ажралиб турибди деб айтдингиз. Ўйин охирида хоккейчиларни алмаштириб ташладингиз. 

-Бир неча ҳимоячиларни алмаштирдим. Масалан бугун Таталиннинг ўйини қовушмади, ўрнига Мережкони қўйдик. Ўйиндан келиб чиқиб, таркибни ўзгартирдик. Агар стабиль ўйин кўрсатсак катта ўзгаришлар шарт бўлмайди. Бу борада доимий иш олиб бориш лозим. Агар яхши бешлик бўлса, мураббий бемалол ишлайди. Ҳозирча эса бизда бу амалга ошмаяпти. Хеч қиси йўқ, ишлашда давом этамиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг