UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

27 дек 13:42
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" бош мураббийи Евгений Попихин: "Йигитлар характер кўрсатишмоқда"

Теглар :  ХоккейҲумо
"Ҳумо" бош мураббийи Евгений Попихин "Нефтяник"ка қарши ғалабали ўйиндан сўнг (2:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги ғалабадан жуда хурсандман. Кучли рақибга қарши ўйнадик. Ажойиб хоккей, мухлисларнинг қўллаб-қувватлови, ҳислар, жанговар ўйин - буларнинг барчасини бугун кўрдик. Хоккей сифати ажойиб. Хар икки дарвозабон ҳам ажойиб ўйнади. Рома Смирягин ўз савиясини намойиш эта олди. У бу ерда ўйнаган ва албатта ғалаба қозонишни истаганди - у учун хурсандман. Бутун жамоамиз учун хурсандман. Айнан жамоавий ўйин эвазига ғалаба қозондик. 

Богацкий ВХЛдаги илк голини киритди, уни табриклайман. Ёш хоккейчи ҳисобни очгани жуда муҳим. Йигитлар бир-бирлари учун ҳаракат қилишди. Жамоа шаклланмоқда, йигитлар характер кўрсатишмоқда, курашишмоқда - бу мени хурсанд қилади", - деди Попихин. 

Манба: "Ҳумо" матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг