UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

27 сен 09:04
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" бош мураббийи кечаги ғалабадан кейин нималар деди?

Хабарингиз бор, кеча Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон Очиқ чемпионати доирасидаги сафар учрашувида чиройли ғалабани қўлга киритганди.

Хоккейчиларимиз Pro Hokei Ligasy'даги олтинчи учрашувни Атирауда турнир жадвали етакчиларидан бири "Бейбарис"га қарши ўтказиб, 5:2 ҳисобида зафар қучишди. Ушбу ғалабадан сўнг "Ҳумо" 6 очко билан 6-ўринга кўтарилиб олди. "Бейбарис" эса мағлубиятдан сўнг учинчи поғонага тушиб қолди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Ҳумо" бош мураббийи Евгений Попихин саволларга жавоб қайтарди. 

- Иккита яхши ўйин гувоҳи бўлдик. Ажойиб рақиб. Қозоғистоннинг энг кучли жамоаларидан бири. Биринчи учрашувда ўйин тенг бўлди. Ўзимизнинг қўпол хатолар эвазига аламли мағлубиятни сотиб олдик. Ўйинда интизомни кўрмадим. Жами 20 дақиқалик жарима натижада акс этди. Бугун эса йигитлар хатолардан тўғри хулоса чиқариб, муҳим ўйинда ғалаба қозонишди. Ишлашда давом этамиз. 


- “Ҳумо”нинг кейинги ўйинларидан қандай натижа кутсак бўлади?

- Лига ўйинларини таҳлил қила туриб, шунга амин бўлдимки, исталган жамоа бир-бирини мағлуб этиб қўйиши мумкин. Бу амалда ҳам бўляпти. Чемпионатда ўткинчи ўйинлар йўқ. Жамоавий ўйин ва интизомни жойига қўя олсангиз, ғалаба сизники бўлади. Ҳар бир учрашув - бу чақириқ. Ҳар битта ўйинда бошидан то серена чалингунича охиригача курашиш керак. Ютиш учун рақибга қараганда кўпроқ хоҳиш, тўғри ўйнаш ва ҳаракат бўлиши лозим.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг