UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06"Реал" ёки "Барса"? Жавоҳир Синдаров қайси жамоага мухлислик қилишини айтди 0 18:45Байдарка ва каноэчиларимиз Осиё чемпионатини юқори нотада якунлашди 0 18:24Mangu 3 турнири Тошкентда ўтказилмайди. Мезбон шаҳар номи маълум 0 18:01"Ювентус" Германия терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда 0 17:39Энтони Жошуа Пренгга қарши жанг анонсига муносабат билдирди 0 17:17ХХХV Спартакиада шоҳсупасида Музаффарбек Тўрабоев, Давлат Бобонов ва бошқалар + ФОТО 0 16:52Инсайдер Конор Макгрегор қачон ва кимга қарши жанг қилиши мумкинлигини айтди 0 16:26Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси тур рамзий жамоасига киритилди 0 16:01Иржи Прохазка Анкалаев билан жанг қилишни истаяпти 0 15:39Чемпион Фомин Shymkent Challenger 2 турниридаги юришини бошлади 0 15:16Муҳиддин Мамажоновнинг кейинги жанги "кулачка"да бўлади (ПОСТЕР) 0 14:51Компани ПСЖ билан учрашувни УEФА вакили назорати остида томоша қилади ва жамоа билан умуман гаплашмайди 0 14:25"Блахович жароҳат олганига ишонмайман. Шунчаки рекордини сақлаб қолишга қарор қилди" - мураббий 0 14:01Ёш хоккейчиларимиз U-18 Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади 0 13:39Фьюри ва Жошуа 2026 йилда жанг қилиш учун шартнома имзолади — инсайдер 0

06 дек 09:35
Янгиликлар

Хоккей

“Ҳумо” бош мураббийи кечаги ғалабанинг сирини очиқлади

Кеча оқшом Тошкентнинг “Ҳумо” жамоаси муҳташам “Ҳумо Арена”да Олий хоккей лигаси доирасидаги навбатдаги учрашувини ўтказган эди.

Ушбу баҳсда Евгений Попихин шогирдлари Самаранинг “ЦСК ВВС” клубини қабул қилиб, овертаймда киритилган олтин гол эвазига ғалабани тантана қилганди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Ҳумо” устози саволларга жавоб қайтарди.

- Кийиниш хонасида йигитларга энг муҳими якунда характер кўрсатиш керак, дегандим, - дея сўз бошлади Попихин. - Гувоҳи бўлганингиздек, рақиб жуда кучли ўйин намойиш этди. Ўтган турда ҳам улар Воскресенскда “Химик”ка қарши кечган ўйинда ҳар томонлама устунликка эга бўлишди. Гарчи самараликлар ғалаба қозона олмаган бўлсалар-да, ўз ўйинлари билан мухлислар олқишини олишганди. Бугун “ВВС” хоккейчилари ўша ўйиндан ҳам кучлироқ кўринишди. Айниқса, иккинчи периодда ҳужум зоналаримизни ёпиб қўйишди. Бир томондан омадимиз ҳам келди. Рақиб қулай вазиятларда дарвозамизни ишғол қила олмади. Учинчи бўлимда гол ўтказиб юборган бўлсак-да йигитлар характер намойиш этишди, охиригача курашишди. Хоккейда бу ҳолат ҳамиша тақдирланган. Кейин бугунги ўйинизда мухлислар сони ҳам кўп бўлди. Бу ҳам ғалабага ўз хиссасини қўшди. Даҳанаки жанглар ҳам бўлди. Бу XXI аср ўйини. Ўз ўрнида меҳмон жамоа мураббийига миннатдорчилик билдираман. Биз у билан анчадан бери танишмиз, ажойиб мураббий ва инсон. 


- Ўйин учун мўлжалланган режа қанчалик амалга ошди? Қандай хатолага йўл қўйдинглар?

- Ўйин давомида учрашув учун мўлжалланган режамизга ўзгартириш киритдик. Иккинчи бўлимда рақиб кўрсатган ўйин ҳақиқатдан ҳам улар айни пайтда юқори спорт формасида эканликларини кўрсатди. Учинчи бўлимда тартибли ўйнадик. Агар пала-партиш ҳужумга ўтиб кетганмизда, бунинг учун жазоланган бўлардик. Самараликлар жисмоний жиҳатдан биздан сезиларли устун эдилар. Майдон марказидаги устунлик эвазига ўйинни тенглаштириб олдик. 


- Роман Смирягиннинг ўйини ва бугунги ҳолати ҳақида қандай фикрдасиз? 

- Хоккейчи жароҳат олган ёки касал бўлиб қолган ҳолатларда улар билан индивидуал суҳбатлашаман. Юз фоиз ўйинга тайёр бўлсагина музга чиқишига рухсат бераман. Агар 75 фоизга тайёрман деса ҳам, хоккейчини таркибга киритмайман. Смирягин бугун ўйнади ва биз ғалаба қозондик! 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг