UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0

17 янв 09:51
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" бош мураббийи кечаги мағлубият сабабларини изҳолади

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби бош мураббийи Евгений Попихин "Химик"ка қарши кечган ўйиндаги мағлубият (2:4) сабабларини изоҳлади.

Хабар берганимиздек, кеча оқшом "Ҳумо" Олий хоккей лигасининг навбатдаги турида Москва вилоятининг "Химик" клуби меҳмони бўлиб, 2:4 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Ҳумо" устози саволларга жавоб берди. 

- "Химик"ни ғалаба билан табриклайман, - дея сўз бошлади Е.Попихин. - Ўйинни жуда яхши бошлаган эдик. Лекин кетма-кет иккита жуда қулай, голга тортадиган вазиятда Воронинга совуққонлик етишмади. Иккита вазият кўкка совурилди. Натижада хоккейнинг олтин қоидаси ишга тушди. Мезбонлар кетма-кет уч бор дарвозамизни ишғол қилишди. Яхшиям учта голдан кейин "сочилиб" кетмадик. Йигитлар характер кўрсатишга уринишди. Биринчи жавоб шайбаси киритилди. Иккинчи бўлимда устунликка эришдик. Аммо, вазиятлардан фойдаланиш бугунги ўйинда "нол"га тенг бўлди. Яценконинг ўзи иккита юз фоизлик имкониятдан фойдалана олмади. Ўтказиб юборилган тўртинчи шайба эса бизни "дафн" этди.   

 

- "Ҳумо" кейинги ўйинларини "Звезда", "Тамбов", "Буран" ва "Ростов"га қарши ўтказади. Бўлажак сафар ўйинларидан нима кутяпсиз?

- Биз ҳар бир ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрамиз. Ҳозир плей-офф учун кураш кетяпти. Бу эса охиригача давом этади. Ҳар бир ўйинда худди охирги финал учрашувига чиққандек ҳаракат қилишимиз шарт. Бундай муҳим ўйинларда етакчилар, тажрибали хоккейчилар катта масъулиятни ўзларига олишлари керак. Бу ўйинчилар биз мураббийларга кўмакчи бўлишлари лозим. Сиз санаб ўтган клубларга қарши кечадиган ўйинларимизнинг натижаси етакчиларимизнинг ҳаракати ва ўйинига боғлиқ бўлади. 


- Биринчи бўлим сўнггида дарвозабон алмаштирилди. Бу сизнинг қарорингизми? 

- Ҳа, кимни алмаштиришни мен ҳал қиламан. Лекин бу алмаштирилиш Смирягин ёмон ўйнагани учун амалга оширилди дегани эмас. Уччала голда ҳам дарвозабонни тўлиқ айбламаган бўлардим. Ҳимоячилар рақиб хоккейчиларига зарба йўллаш учун қўйиб беришди. 


- "Звезда" клубидан Лозебников "Ҳумо" сафига келиб қўшилди. Кейинги ўйинда уни кўрамизми?

- Билмадим. Олдин бугунги ўйинни муҳокама қилиб олишимиз керак. У ўйинга тайёр.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
17 янв 16:48:01
Сурхон Барлос
Олға Хумо қуши
   
17 янв 16:27:15
Блоклама
Хоккейни койиллатармиди Футболни койиллатмаган халкни пулини шуларга ойлик клиб бераверинглар хомийлар хаммаси табий бойликларимизни пулини беряпти буларга
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг