UZ

Сўнгги янгиликлар

19:08Шаҳрамга ҳам, Шоҳжаҳонга ҳам муддатидан аввал ютқазган Марк Урванов Ғиёсов — Эргашев эҳтимолий жангида ким ғалаба қозонишини айтди 0 18:37Манба: Манчини — Италия терма жамоаси бош мураббийи! 0 18:03Рамазон Темировга Стив Эрцегдан олдин бошқа рақиб таклиф қилинган экан 0 17:25Гукеш ва Синдаров ўртасидаги Жаҳон тожи учун баҳс қачон ва қаерда ўтказилиши расман эълон қилинди 0 16:56Арман Царукян тўрт кундан кейин ўз юртида жанг қилади + ПОСТЕР 0 16:27Расман: Зидан — Франция терма жамоаси бош мураббийи! 0 16:00UFC Fight Night 282. Гусковда фаолиятидаги энг катта гонорар, Темировда ҳам! 0 15:19Таэквондо терма жамоамиз “Kim Un Yong Cup” халқаро турнирини умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда якунлади 0 14:43Ғалабадан кейин Рамазон Темировга UFC юлдузлари обуна бўлишди. Улар қайси жангчилар эди? 0 14:08Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Жанубий Корея билан ўйнайди 0 13:29Богдан Гусков: «Анкалаевга унчалик ҳам осон бўлмади» 0 12:57Самарқанд 2027 йилда йирик халқаро турнирни қабул қилади 0 12:26Жаско коач Рамазон Темировнинг Асу Алмабаевга қарши эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 11:50"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси аъзоси билан келишиб олди 0 11:22Ислам Махачев Гэрри билан жанг ҳақида: "Ҳисобимиз 2-0, энди 3-0 бўлади" 0

24 окт 10:36
Янгиликлар

Хоккей

“Ҳумо” бош мураббийи: Мен ўзбекман!

Хабар берганимиздек, кеча “Ҳумо” хоккей жамоаси ўз майдонида Воронежнинг “Буран” клубини йирик 6:2 ҳисобида доғда қолдиганди.

Олий хоккей лигаси (ВХЛ) доирасидаги ушбу учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа бош мураббийлари журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтаришди.

Эътиборингизга “Ҳумо” жамоаси бош мураббийи Евгений Попихин иштирокида ўтган матбуот анжуманини тақдим этамиз. 

- Гарчи учрашувда йирик ҳисоб қайд этилган бўлса-да, ўйин биз учун осон кечмади, - дея баҳс ҳақида фикр билдира бошлади Попихин. - Ўйинга жиддий тарзда тайёргарлик кўргандик. Рақиб иштирокидаги баҳсларини томоша қилиб, ўрганган эдик. “Буран” кучли ва яхши шаклланган жамоа. Дастлабки икки бўлим тенг курашлар остида кечди. Рақиб дарвозасини ишғол қилиб олганимиз яхши бўлди. Тўртинчи голимизни урганимиздан кейин бу ўйин бизники эканлигига шубҳа қолмади. Шундан кейин ёшларга ҳам имконият тақдим этдик. Энг муҳими, жуда муҳим ўйинда ғалаба қозондик. Йигитларга ўйин учун юз фоиз борларини берганлари учун раҳмат айтаман. 


- Михаил Анисинни таклиф қилиш кимнинг ғояси эди? Унинг бугунги ўйинидан кўнглингиз тўлдими? 

- Менимча, уни ким чақиргани муҳим эмас. Муҳими, у ҳозир биз билан. Бу унга ўзини кўрсатиш учун берилган имконият эканини жуда яхши билади. У яхши спортчи ҳамда хоккейни яхши кўради. Мен унинг имкониятларини яхши биламан. Минскнинг “Динамо” клубида ишлаб юрган кезларим Москванинг “Динамо”сига қарши ўйнаганмиз. Ўшанда Миша “Динамо” шарафини ҳимоя қиларди ва ўша 2012 йилда улар чемпион бўлишган. Плей-оффдаги учрашувда бизни шунчаки “сочиб” ташлашганди. Анисин эса ўйиннинг энг яхши хоккейчиси деб топилган эди. Катта тажрибага эга экани шундоққина ҳаракатларидан кўриниб турибди. Ўзи ҳам хушчақчақ йигит. Аренага келган мухлисларни жонлантириб юбора олади. Ўйлашимча, бу яхши трансфер бўлди. У бу ерга ишлаш, меҳнат қилиш учун келган. 

- Кетма-кет иккинчи уй ғалабаси. Жамоа ўйинида ўзгариш бўлгани кўриниб турибди. Тўрттала таркиб ҳам бирдек ўйнай бошлаган. Бугун Денис Мошаров, Антон Богацкий ва яна бир янги ўйинчи Арслан Ахметянов яхши таассурот қолдиришди. Айнан тўртинчи звено ўйини ҳақида қандай фикрдасиз? 

- Ахметяновга баракалла дейман. Бошқа нима ҳам дердим. Муҳим голни киритди. Ҳа, чемпионат пешқадамлари, Санкт-Петербургнинг  “СКА-Нева” ва “Динамо” клубларига қарши кечган учрашувларда асосан етакчиларга суяндик. Таваккал қила олмасдик. Рақибларнинг савияси умуман бошқача. Уй ўйинида эса ёшлар умуман бошқача ҳаракат қилишди. Ахметянов ҳам ўзига тақдим этилган имкониятдан фойдаланиб қолди. 


- Аренадаги умумий муҳит ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳақида нима дея оласиз? 

- Кундан-кунга, ўйиндан-ўйинга мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ошиб бормоқда. Таксида қаердансиз деган саволларга кўп дуч келяпман ва албатта ўзимни таништирганимдан кейин хоккей мавзусида суҳбат бўлади. Уларга мен ўзбекман деб жавоб бераман. Қанқасига ўзбексан дейишади. Шундай, москвалик ўзбекман деб жавоб қайтараман ва уларни “Ҳумо Арена”га таклиф қиламан. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг