UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Биринчи ракеткамиз Хитой турниридаги юришини бошлади 0 18:24Жавоҳир Синдаров "Номзодлар турнири"ни мағлубиятсиз якунлади 0 18:03Ламин Ямаль ЕЧЛдаги мағлубиятдан сўнг: "Эркак киши сўзида туради" 0 17:42Жавоҳир Синдаров Гукеш билан чемпионлик "жанги" ҳақида гапирди 0 17:21"Фьюрига қарши жанг мен учун чигилёзди машғулот каби бўлади" - Энтони Жошуа 0 17:00Александр Усик Фьюри — Махмудов жангига баҳо берди 0 16:39Дани Ольмо "Атлетико"дан учралган мағлубият ҳақида: "Баҳсли вазиятлар кўп бўлди, биздан ғалабани тортиб олишди" 0 16:18"Ҳеч бўлмаса суратда борман" - Аниш Гири 0 15:57Иржи Прохазка: "Бу менга ғалабани қўлдан чиқаришга сабаб бўлди..." 0 15:36Ҳумоюн Султонов Чин юртидаги турнирда 1/8 финалга чиқди 0 15:15РАСМАН: Осиё Кубоги-2027 қуръа ташлаш маросими санаси ва жойи ўзгарди 0 14:54Усик Фьюри — Жошуа эҳтимолий жанги учун тахмин билдирди 0 14:33Осиё чемпионатининг яккалик баҳсларига қуръа ташланди 0 14:12Жавоҳир ва Бибисара куннинг энг яхшилари бўлишди + ФОТО 0 13:51Маскерано "Интер Майами" бош мураббийи лавозимини тарк этиш сабабини тушунтирди 0

26 окт 07:45
Янгиликлар

Хоккей

“Ҳумо” бош мураббийи “Тамбов” устидан қозонилган ғалабадан кейин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)

Кеча пойтахтимиздаги муҳташам “Ҳумо Арена”да Олий хоккей лигаси (ВХЛ)дан ўрин олган “Ҳумо” - “Тамбов” учрашуви бўлиб ўтганди.

Бешта гол киритилган ва 4000 дан зиёд мухлислар кўз ўнгида ўтган ўйинда “Ҳумо” 3:2 ҳисобида зафар қучганди. Евгений Григоренко, Артём Ворошило ва Павел Новожилов томонидан киритилган голлар “Ҳумо”га кетма-кет учинчи ғалабани тақдим этган эди. 

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Ҳумо” жамоаси бош мураббийи Евгений Попихин журналистарни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди. 

- Аввало, бугунги ажойиб ғалаба билан йигитларни табриклайман, - дея сўз бошлади “Ҳумо” устози. - Рақиб кучли ўйин намойиш этишини билгандик. Мен “Тамбов” бош мураббийи “Атланта”да бирга ишлаганман. Ўзи ҳам ажойиб хоккейчи бўлган. “Авангард” билан Россия чемпиони бўлган. Россия терма жамоасида ўйнаган. Тамбовда яхши жамоа шакллантира олибди. У билан орадан анча йиллар ўтиб Тошкентда учрашганимиздан хурсанд бўлдим. Энди ўйиннинг ўзига тўхталсам, биз кўпроқ ҳимояланишимизга тўғри келди. Чунки, рақиб жамоанинг ҳужумчилари жуда кучли эди. Кейин дарвозабони ҳам жуда тажрибали. Биз ўз вақтида биринчи голни уриб олдик. Қанотдан қочиб кетиб дарвозани ишғол қилганимиз ҳам жамоамиз ҳужум чизиғи чакки эмаслигидан далолат. Ўйиннинг якуний қисмини ҳам жуда яхши ўтказдик. Бир сўз билан айтганда яхши мураббийга эга кучли жамоани мағлуб этиб, навбатдаги икки очкни қўлга киритганимиздан хурсандмиз ва барча ўзбекистонлик хоккей мухлисларини табриклайман. 

- Сиз илк бор кетма-кет учта уй учрашувида ғалаба қозондингиз. Новожилов биринчи голини киритди. Муваффақиятнинг сири нимада?

- Жамоа бўлиб шаклланяпиз. Характер пайдо бўлмоқда. Турли клублардан ҳар хил руҳий ҳолат, турли хоккей билимлари билан келган ўйинчиларни бир жамоа қилиб ўйнатиш осон иш эмас. Бунинг учун вақт керак. Вақт ўтгани сари йигитларни тушуниб борасан. Шуниси билан ҳам мураббийлик иши қийин. Таркибимиздаги фақат Григоренко ва Здунов билан бирга ишлаганман, қолган йигитлар мен учун бегона эди. Албатта, ўйиндан-ўйинга кучайиб бораётганимиз кишини хурсанд қилади.


- Охирги сафар ўйинларингиз нисбатан олганда муваффақиятли якунланди. Санкт-Петербургнинг кучли жамоалари, чемпионат пешқадамларига қарши кечган учта ўйиннинг барчаси асосий вақтда дуранг билан тугаганди. Мана уй учрашувларининг барчасида асосий вақтда рақибларни мағлуб этдинглар. Навбатдаги сафар сериясида ҳам жамоа муваффақиятига умид қилсак бўладими?  

- Олдиндан айтишим мумкин, бизга осон бўлмайди. Биз пойтахт Москвада ўйнаймиз. Дастлаб “Звезда”, кейин “Химик”га қарши музга чиқамиз. Бу клублар турнир жадвалида юқори ўринларни эгаллаб туришибди. Мен бугунги ўйин якунланиши биланоқ йигитларга “Тамбов” устидан қозонилган ғалабани нишонлаш учун бизнииг ортиқча вақтимиз йўқ деб айтдим. Эртага жамоамизда бир кун дам олиш куни, яъни сауна белгиланган. Эртадан кейин йиғиламиз, битта машғулот ўтказамиз ва Москвага учиб кетамиз. У ерда яна икки кун машғулот ўтказилади ва 29 октябрь куни Воскресенскка йўл оламиз. Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ. Астойдил ҳаракат қилсак, Москвадан яхши кайфиятда қайтамиз. 


- “Ҳумо” таркибида яна ўзгаришлар бўладими?  

- Екатеринбургдан марказий ҳужумчи келди. Биласизми, октябрь ойида 12 та ўйинимиз бор эди. Бу деярли 30 кун ичида кунора ўйин ўтказиш дегани. Бунинг учун барча таркибимиз бир хил савияда кучли бўлиши лозим. Санкт-Петербургнинг “Динамо” клубида олтита бир хил кучдаги таркиби бор. Бу ҳолатда мураббий бемалол таркибда ўзгаришларни амалга ошира олади. Шу боис ротация керак. Кучли рақобат ҳар доим керак. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг