UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0

25 янв 16:15
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" бундай арена билан КХЛда ўйнаши керак" - Тошкентдаги сўнгги учрашувдан сўнг матбуот анжумани қандай ўтди?

Кеча "Ҳумо" Тошкентдаги сўнгги ўйинида "Алмати"ни 6:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу ўйиндан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди. Унда жамоа менежери Юрис Опульскис, бош мураббий Евгений Попихин ва жамоа сардори Игорь Игнатушкин иштирок этди. 

Евгений Попихин: "Уйдаги ўйинни ғалаба билан тугатганимиздан хурсандман. Йигитларга рахмат. Албатта мухлисларга хам. "Ўйинчоқлар ёмғири" тадбири ҳам чиройли бўлди. Ҳаста болалалар учун акция. Мен ҳам шифохонада бўлганман, онкологик касаллик оғир. Бир она боласи учун футболка беришимни сўраган, ўшанда болакай жуда хурсанд бўлганди. Касал болалар тузалиб кетишларига ишонишлари керак. Соғлар эса ҳаётни қадрига етиб, завқ олишлари лозим. Барчага соғлиқ ва бахт берсин". 


Игорь Игнатушкин: "Уй ўйинлари тугади, бошида бироз қийин бўлди. Жамоа янги йиғилганди. Бу нормал ҳолат. Ўйиндан-ўйинга жамоа мураббийнинг талабини тушуна борди. Уй ўйинлари серияси тугади ва қийин ўйинлар бизни кутмоқда. У босқичда бошқачароқ ўйин бўлади. Бизда жамоа шаклланмоқда ва плей-оффга оптимал ҳолатда етиб борамиз. 

Мухлислар қанча кўп бўлса, ўйинчилар янада шижоат билан ўйнашади, бу албатта биз учун ҳам ёқимли. Бу майда детал бўлиб кўринсада, ўйинчилар учун ёқимли". 


Юрис Опульскис: "Биз йўлимизда кетяпмиз, ўз режамиз бор. Машғулотларда ҳар жиҳатга эътибор қаратилади. Биз энг мухим ўинларга тайёрланяпмиз ва бу қийин бўлади. Барчасини ўз режамиз бўйича амалга оширамиз. 

Трансфер? Биз бироз кечроқ йиғилдик ва декабрга келибгина таркибни шакллантирдик. Бугунга келиб кучайиш бўладими ёки йўқ, аниқ айта олмайман. Вазиятга қараймиз. Аммо, бизда ҳали бироз вақт бор. 


Қозоғистонда "Ҳумо" - пул яшиги" мазмунидаги гап-сўзлар кўпайган. Ҳақиқатдан ҳам шундайми? 

- Бундай эмас. Шунчаки, бизда ўз ишининг усталари, хақиқий мутахассислар иш олиб боришмоқда. Қисқа вақт ичида бундай даражага чиқиш осон эмас. Масалан Шоймарданов ўз-ўзидан яхши ўйнаб қолмаяпти, бошқалар ҳам. Улар меҳнат қилишяпти. Шароитлар ажойиб. Ажойиб машғулотлар залимиз бор. Миш-мишлар эса асоссиз. 



Игорь Игнатушкинга савол: Қозоғистон чемпионати қандай экан? 

- Қозоғистон чемпионатида 5-6 та яхши жамоалар бор. Ёш жамоалар хам бор. Яхши ва қизиқ чемпионат. Бу ерда эканлигимдан хурсандман. 

"Ҳумо" аслида бундай арена билан КХЛда ўйнаши керак. 


- Ўйиндан кейин кўрсатиладиган шоу муҳимми?

- Албатта, биз мухлислар учун ўйнаймиз. Бунинг ёмон тарафи йўқ.


Евгений Попихинга савол: Энди йигитларга дам олиш куни берасизми? 

-Ҳа, улар бунга лойиқ. 


- Дамир Шоймардонов ҳақида нима дейсиз? 

- Шоймардонов? У истеъдодли ёш дарвозабон. Яхши меҳнат қиляпти. Яна ўйнайдими? У ерда умуман бошқача ўйинлар бўлади. Шунинг учун барча нарсага тайёр бўлишимиз керак. 


- Сафарда учта ўйин бор. Натижа учун ўйналадими ёки баъзи тажрибалар ўтказасизми? 

- Мақсад бўлади. Очколар тўплашга ҳаракат қиламиз. Қолган ўйинларни ютиб, иккинчи ўринда тугатмоқчимиз.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг