UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

15 май 19:01
Янгиликлар

Футбол

Игорь Сергеев терма жамоа машғулотлари ҳақида: "Жисмоний жиҳатдан юқори юкламалар бериляпти"

Теглар :  Игорь Сергеев
"Персеполис" ҳужумчиси Игорь Сергеев МТЖ машғулотларидан олдин ОАВ вакиллари билан суҳбатлашди.

- Терма жамоанинг тайёргарликни бошлаганига бир неча кун бўлди, жаҳон чемпионати стартига эса жуда оз вақт қолди. Кайфиятингиз ва жисмоний ҳолатингиз қандай?

- Ҳозир бизга жисмоний жиҳатдан жуда жиддий юкламалар бериляпти, шу сабабли барча йигитлар яхши спорт формасида. Албатта, футболчилар бундай югуриш ва кучга доир машқларни унчалик ёқтиришмайди, лекин бу зарурат. Айни пайтда мураббийлар штаби айнан жисмоний ҳолатга катта урғу бермоқда.

- Канада ва Нидерландия терма жамоаларига қарши бўлажак ўртоқлик ўйинлари ҳақида нималар дейсиз?

- Бундай юқори савиядаги рақиблар билан спарринг ўтказиш имкониятимиз борлиги ажойиб. Айнан жаҳон биринчилиги олдидан ўз кучимизни синаб оламиз. Мундиалдан олдин яхши репетиция бўлади. Юқори савияни бевосита жаҳон чемпионатида эмас, аввалроқ ўртоқлик учрашувларида ҳис қилиб, бўлажак рақибларимизнинг ўйинини кўриб оламиз.

- Сиз икки ойдан бери ўйин амалиётисизсиз. Ҳозирги спорт формангиз қай даражада? Йиғин стартига қадар қўшимча машғулот олиб бордингизми?

-Ҳа, расмий йиғинлар бошланишидан олдин мураббийлар билан якка тартибда шуғулланган эдик ва очиғини айтсам, бизга анча жиддий юклама беришди. Жисмоний тайёргарлик машғулотлари ва ҳақиқий ўйин амалиёти бутунлай бошқа-бошқа нарсалар эканини жуда яхши тушунаман, лекин пойдевор мустаҳкам қўйилган, буни ўзимизда ҳис қилдик.

Жисмоний иш энди терма жамоада давом этмоқда. Қолаверса, ушбу йиғинларда маҳаллий клублар билан ўртоқлик ўйинлари орқали ўйин амалиётини тиклаб борамиз. “Сурхон” билан ўйнаб бўлдик, кейинги ўйинни “Нефтчи”га қарши ўтказамиз. Кейин, тахминан 22-санада, ўзаро икки томонлама ўйин ўтказиш ҳам режалаштирилган, аммо бу спарринг ҳозирча расман тасдиқланмаган. Айнан шундай ўйинлар орқали амалиёт етишмаслигини тўлдириб оламиз.

- Биламизки, терма жамоамиз мусобақадаги биринчи ўйинини Мексикада, аниқроғи, Мехико шаҳрида ўтказади. Бу шаҳар денгиз сатҳидан 2240 метр баландликда жойлашган, намлик ҳам юқори — 85% атрофида. Бундай жиҳатлардан хабардормисиз ва бу ўзига хос иқлим терма жамоага қанчалик тўсқинлик қилиши мумкин?

- Қайси мамлакатга борманг, ҳатто у ернинг иқлими Ўзбекистондаги билан бир хил бўлса ҳам, организм барибир иқлимга мослашиш жараёнини бошдан кечиради. Қаерга учиб борманг, қўшни Қозоғистон, хоҳ Россия бўлсин, дарҳол ўйинга юз фоиз киришиб кетолмайсиз. Бошида организмга ҳар қандай ҳолатда ҳам қийин бўлади.

Манзилга қанчалик эртароқ бориб, қанчалик тез мослашсак, ўйин шунчалик яхши кечади. Шу сабабли ҳаммаси ўйиндан неча кун олдин Мексикага етиб боришимизга ва тайёргарликнинг якуний босқичини қандай йўлга қўйишимизга боғлиқ бўлади. Қолаверса, малакали тиббий ёрдам ва витаминлар ёрдам беради.

Иқлим таъсир қилмайди, дейиш бемаънилик. Албатта, таъсир қилади, ҳатто жуда кучли — дунёнинг исталган нуқтасида шундай, фақат қаердадир бу кўпроқ, қаердадир эса камроқ сезилади. Биз аввал ҳам бундай ҳолатга дуч келганмиз, масалан, Малайзияга Уругвайга қарши ўйнаш учун борганимизда. Буларнинг барчаси майдонда шубҳасиз сезилади, лекин бир нарсани унутмаслик керак: рақиблар ҳам худди шундай иқлим шароитида бўлади, шунинг учун бу борада барча тенг.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг