UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

26 май 08:07
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" мавсумолди илк трансферини эълон қилди

Хоккей бўйича Тошкентнинг "Ҳумо" клуби Қозоғистон Очиқ чемпионатининг 2023-2024 йилги мавсумига тайёргарликни бошлаш арафасида.

Жамоа янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди. Унга кўра россиялик ҳимоячи Илья Назаревич эндиликда "қанотлилар" жамоаси сафида ҳаракат қилади. Илья шу кунгача Россия ва Беларуснинг 23 та жамоасида турли мусобақаларда 230 та ўйинда музга чиққан ва рақиблар дарвозасига 38 та шайба киритган. Шунингдек, Назаревич фаолияти давомида шерикларининг 58 та голига ҳаммуаллифлик қилган. Унинг сўнгги клуби Россиянинг "Звезда" жамоаси бўлиб турибди.

Назаревич жамоа билан келишувга эришганидан сўнг "қанотлилар"га салом йўллади:

"Ассалому алайкум, Ўзбекистон! "Ҳумо"дек жамоанинг бир қисмига айланганимдан жуда хурсандман. Тошкентда ажойиб арена ва учрашувлар пайтидаги муҳит мавжуд.

Мен ва оилам учун бу бошқа мамлакатда яшашнинг янги тажрибаси. Одамларнинг меҳмондўстлиги ҳақида эшитганмиз. Мен аллақачон музга чиқишни ва "Ҳумо" мухлисларини ўйинларимиз билан хурсанд қилишни интиқлик билан кутяпман.

Қачон келиб, ҳақиқий ўзбек паловини татиб кўрамиз, деб уйдагилар ҳозирдан сўрашмоқда. Болалар аллақачон Ўзбекистон байроғи ва харитадаги жойлашувига қизиқишмоқда. Улар ҳар доим янги дўстлар ва саргузаштлар орттиришдан хурсанд. Мен эса ўз навбатида, жамоага ўз мақсадларига эришиш ва клуб ҳамда мамлакатга ғалаба келтиришда ёрдам беришга қарор қилдим".

Аввалроқ, "Ҳумо" химоячиси Никита Зимин фаолиятини Россиянинг "Молот" жамоасида давом эттириши ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг