UZ

Сўнгги янгиликлар

17:16Mangu 5: Бу сафар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида кичик турнир бўлади 0 16:30Арман Царукян UFCдан допинг-тест учун махсус куртка олди 0 15:51Месси учун 500 млн: ақл бовар қилмас трансфер тафсилотлари ошкор бўлди 0 15:10Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон шахматчиларининг иккинчи кунги ўйинларидан ОНЛАЙН НАТИЖАЛАР 0 14:46Расман: Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди 0 14:32Триатлончиларимизнинг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари учун таркиби маълум. Француз спортчимиз ҳам Японияга боради 0 13:45Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар МТЖ Хитой билан дуранг ўйнади 0 13:14Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 12:53Бобур Абдулазизов илк бор Тошкентда ўтказиладиган IBA Nomad турнирида жанг қилади. Рақиб эски таниш (ПОСТЕР) 0 12:05Ҳиндистон шахмат терма жамоаси Самарқандда ташкилий муаммога дуч келди 0 11:22Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди 0 09:45Оксана Чусовитина ҳам Осиё ўйинларига боради! 0 22:05Аичи-Нагоя. Замонавий бешкурашчиларимиз Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлашди 0 21:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Олтита терма жамоамиз ҳам мусобақани ғалаба билан бошлади 0 19:02Макгрегор Холлоуэйга қарши жангдаги мағлубиятдан норози 0

01 ноя 09:58
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" пешқадамлардан бирини йирик ҳисобда мағлуб этди

Теглар :  СариаркаҲумо
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон Очиқ чемпионатининг навбатдаги турини ўз майдонида пешқадамлардан бири Қарағанданинг "Сариарка" жамоасига қарши ўтказди.

"Ҳумо Арена"нинг кичик мажмуасида ташкил этилган учрашувда "қанотлилар" йирик 5:1 ҳисобида зафар қучишди. "Сариарка" айни пайтда турнир жадвалида 21 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ўриндаги "Арлан" жамоаси ҳисобида ҳам 21 очко бор. 

"Ҳумо" сафида Дмитрий Гренц дублга эришган бўлса, Вячеслав Литовченко, Владислав Дюкарев ва Александр Шевченко биттадан шайбага муаллифлик қилишди. Меҳмонлар таркибида киритилган ягона шайба Александр Коннов ҳисобига ёзилди.

Кечаги ғалабадан кейин "Ҳумо" клуби 15 очко билан 7-поғонадан жой олган. Лекин мамлакатимиз жамоаси "Сариарка"дан 3 та ўйин кам ўтказган. Бугун бу икки жамоа яна бир бор музда тўқнаш келишади. "Ҳумо" - "Сариарка" учрашуви соат 19:30 да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг