UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39Асу Алмабаевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум қилинди, рақиб - собиқ даъвогар 0 18:17UFC 322 турнири учун дастлабки жанг анонс қилинди 0 17:50Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди 0 17:25"Агар кимдир Канелони мағлуб эта олса, бу Кроуфорд бўлади" - собиқ чемпион 0 17:01Шоҳасан Мирзаматовнинг навбатдаги жанг санаси маълум қилинди 0 16:38Украина бокс терма жамоаси Ливерпулдаги ЖЧга қўйилмаслиги мумкин 0 16:16Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди 0 15:55Илия Топуриянинг жамоадоши навбатдаги рақиб ва жанг санаси ҳақида маълумот берди 0 15:32WBO рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 15:11Қирғиз Республикасининг Ливерпулдаги ЖЧ учун таркиби маълум: Мунарбек ҳам таркибда! 0 14:50Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди 0 14:29"Чимаевни мағлуб этадиган кимнидир кўрмаяпман" - UFC собиқ чемпиони 0 14:08Низомиддин Хайриддинов — Astana 2025 World Boccia вице-чемпиони! 0 13:47Пауло Коста: "Чимаев дю Плесси билан жанг қилишдан қўрқди" 0 13:26"Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда 0

29 сен 21:30
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" сафарда "Актобе"га қарши илк ўйинини ўтказди

Теглар :  АктобеҲумо
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон очиқ чемпионати навбатдаги тури доирасидаги ўйинини ўтказди.

Бугун хоккейчиларимиз Қозоғистон очиқ чемпионатининг еттинчи тури доирасида "Актобе" жамоасига қарши илк ўйинини ўтказди. Учрашув 4:0 ҳисобида "Ҳумо" фойдасига ҳал бўлди. Ушбу ғалабадан сўнг тошкентликлар турнир жадвалида саккиз очко жамғарган ҳолда олтинчи ўринга кўтарилиб олди. Тўплар нисбати қуйидагича: 22-17. "Актобе" эса гарчи мағлубиятга учраган бўлса-да, иккинчи ўринни сақлаб қола олди. Жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин эртага 19:00да Актобедаги "Актобе Арена" муз саройида бўлиб ўтади.

Қозоғистон очиқ чемпионати. 7-тур
"АКТОБЕ" – "ҲУМО" 1:4 (0:1, 0:0, 1:3)
29 сентябрь - 19:00, Актобе шаҳри, "Актобе Арена" муз саройи

Гол: 0:1 - 6 Кириллов, 0:2 - 43 Кравченко, 0:3 - 46 Рехтин, 0:4 - 50 Журавлёв, 1:4 - 59 Акишин.

Бош ҳакамлар: Дмитрий Трофимов, Владимир Суслов.
Чизиқ ҳакамлари: Тимур Искаков, Владислав Зотов.

"Актобе" – Матвей Ершов, Дмитрий Шаров, Дмитрий Акишин, Степан Александров, Илья Горожанинов, Денис Григоркевич, Кирилл Зубковский, Руслан Ибраев, Дмитрий Степанов, Всеволод Яхонт, Леонид Беляев, Александр Воронин, Евгений Гасников (A), Павел Елизаров, Александр Ильин, Иван Кучин (A), Вадим Митряков, Илья Овечкин, Дмитрий Потайчук (K), Артём Сошников, Булат Хамматов, Ян Хоменко.

"Ҳумо" – Роман Смирягин, Дамир Шаймарданов, Станислав Боровиков, Денис Давыдов, Александр Дрягилев, Никита Зимин, Алексей Кириллов, Даниил Курашов, Вадим Чеботарев, Егор Дорофеев, Владимир Журавлев, Игорь Игнатушкин (K), Андрей Караваев, Денис Кондратьев, Вадим Кравченко, Андрей Легалин, Булат Набиуллин, Максим Назаров, Антон Рехтин (A), Герман Сауков, Максим Трунев (A), Тимур Шингареев.

Огоҳлантиришлар: Кравченко (8), Потайчук (9), Беляев (12), Овечкин (16), Набиуллин (16), Воронин (25), Давидов (25), Горожанинов (27), Кучин (28), Сауков (37), Кондратев (47), Хамматов (52), Трунёв (55), Хамматов (57).



Матнли трансляция:
САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ



-------------------------------------------------------------------------------------------

3-давр, 20-дақиқа. Учрашув якунланди! "Актобе" 1:4 "Ҳумо". Ғалаба муборак дўстлар!

3-давр, 20-дақиқа. Рақибларимиз учрашув якунланишига 13 сония қолганида ҳисобни қисқартиришди. Акишин шайба муаллифи.

3-давр, 19-дақиқа. "Актобе" жамоаси сўнгги дақиқани тўлиқ таркибда ўтказади.

3-давр, 17-дақиқа. "Ҳумо" тўлиқ таркибда. "Актобе"да эса Булат Хамматов четлатилди.

3-давр, 15-дақиқа. "Ҳумо" хоккейчиси Максим Трунёв икки дақиқага четлатилди.

3-давр, 14-дақиқа. "Актобе" тўлиқ таркибда ўйнамоқда.

3-давр, 12-дақиқа. Рақибларимиз бир киши кам бўлиб қолишди.

3-давр, 10-дақиқа. ГООООООЛ! Ҳисоб йирик кўринишга келмоқда. Владимир Журавлёв шайба муаллифи!

3-давр, 9-дақиқа. Тошкент клуби тўлиқ таркибда!

3-давр, 7-дақиқа. "Ҳумо" ўйинчиси Денис Кондратев икки дақиқага четлатилди.

3-давр, 6-дақиқа. ГООООООЛ! Антон Рехтин шайба киритмоқда.

3-давр, 3-дақиқа. ГООООООЛ! Вадииим Кравченкооо ҳисобни ишончли кўринишга келтирмоқда. "Актобе" 0:2 "Ҳумо".

3-давр, 1-дақиқа. Учрашувнинг катта эҳтимол билан сўнгги даври бошланди. Албатта, "Ҳумо" ғалаба қозонишига ишонамиз!

-------------------------------------------------------------------------------------------

2-давр, 20-дақиқа. Учраушвнинг иккинчи даври ҳам якунига етди. Ўн етти дақиқалик танаффус эълон қилинди.

2-давр, 17-дақиқа. Бўлим сўнгида "Ҳумо" бир киши кам бўлиб қолди. Герман Сауков икки дақиқага четлатилди.

2-давр, 17-дақиқа. Мезбонлар мувозанатни тиклашга уринишмоқда, аммо ҳозирча самарасиз.

2-давр, 12-дақиқа. Рақибларимизнинг таркиби тўлиқ ҳолатга қайтди.

2-давр, 10-дақиқа. "Актобе"да яна бир киши кам бўлиб қолди. Қўпол ҳаракатланишмоқда рақибларимиз.

2-давр, 9-дақиқа. "Актобе" тўлиқ таркибда ҳаракатланмоқда.

2-давр, 7-дақиқа. "Актобе"да яна четлатиш. Илья Горожанинов рақибини блокировка қилгани учун икки дақиқага четлатилди.

2-давр, 7-дақиқа. Жамоалар тўлиқ таркибда ўйнамоқда.

2-давр, 5-дақиқа. "Актобе"дан Александр Воронин ҳамда "Ҳумо"дан Денис Давидов икки дақиқага четлатилди.

2-давр, 5-дақиқа. Ўйинда катта муштлашув юзага келди.

2-давр, 1-дақиқа. ГООООООЛ! Егоооор Дорофеев ҳисобни ўзгартирмоқда. Йўқ, афсус гол инобатга олинмади!

2-давр, 1-дақиқа. Учраушвнинг иккинчи даврига старт берилди.

-------------------------------------------------------------------------------------------

1-давр, 20-дақиқа. Учраушвнинг илк даври ўз якунига етди. Ўн етти дақиқалик танаффус эълон қилинди.

1-давр, 18-дақиқа. Рақибларимиз тўлиқ таркибда ўйнашга киришишди.

1-давр, 16-дақиқа. "Актобе" хоккейчиси Илья Овечкин рақибини блокировка қилгани учун икки дақиқага четлатилди.

1-давр, 13-дақиқа. "Актобе" тўлиқ таркибда.

1-давр, 11-дақиқа. "Актобе" хоккейчиси Дмитрий Потайчук четлатилди. Икки дақиқага.

1-давр, 11-дақиқа. "Ҳумо" тўлиқ таркибда ўйнамоқда.

1-давр, 9-дақиқа. "Ҳумо" хоккейчиси Вадим Кравченко четлатилди.

1-давр, 6-дақиқа. ГООООООЛ! Етакчилик энди ҳисобга ҳам кўчди. Алексей Кириллов илк шайбамизни киритди! 

1-давр, 4-дақиқа. "Ҳумо" дастлабки дақиқаларда яққол етакчилик қилмоқда. Ҳозирча фақатгина шайба етишмаяпти.

1-давр, 1-дақиқа. Учраушв старт олди. Олға "Ҳумо".

-------------------------------------------------------------------------------------------

Муз саройида икки давлат мадҳиялари янграмоқда.

Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг