UZ

Сўнгги янгиликлар

11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0

26 сен 20:25
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" сафарда "Бейбарис"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Теглар :  ҲумоБейбарис
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон очиқ чемпионати навбатдаги тури доирасидаги ўйинини ўтказди.

Бугун хоккейчиларимиз Pro Hokei Ligasy'даги олтинчи учрашувини ўтказди. "Бейбарис"га қарши ўтган матч 5:2 ҳисобида бизнинг фойдамизга якунланди. Кеча "Ҳумо" Атираунинг "Бейбарис" жамоаси билан дастлабки ўйинда 4:7 ҳисобида мағлуб бўлишган эди. Бугунги ғалабадан сўнг "Ҳумо" ҳисобида олти очко мавжуд. Хоккейчиларимиз турнир жадвалининг олтинчи поғонасидан ўрин олди. "Бейбарис" эса ушбу мағлубиятдан сўнг учинчи поғонага тушиб қолди. "Ҳумо" Қозоғистон очиқ чемпионати доирасидаги навбатдаги ўйинини 29 сентябрь куни "Ақтобе" жамоасига қарши сафарда ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да старт олади.


Қозоғистон очиқ чемпионати. 6-тур
"БЕЙБАРИС" – "ҲУМО" 2:5
26 сентябрь - 18:00, "Мұз Айдыны" муз саройи

Бош ҳакамлар: Михаил Ступак, Владимир Суслов.
Чизиқ ҳакамлари: Алексей Мурашов, Владислав Зотов.

Голлар: 0:1 - 19 Рехтин, 0:2 - 25 Кравченко, 0:3 - 26 Рехтин, 1:3 - 36 Маркелов, 1:4 - 38 Трунёв, 2:4 - 45 Скатов, 2:5 - 58 Кириллов.

"Бейбарис" – Богдан Доненко, Евгений Болякин (A), Андрей Волгин, Михаил Дыньков, Владислав Колесников (K), Иван Кузнецов, Егор Кутугин, Сергей Лазарев, Олег Холоденин, Артём Ананичев, Артём Бурделёв, Александр Воробьев, Муса Гусейнов, Иван Иванов (A), Станислав Кондратьев, Даниил Литвинов, Владимир Маркелов, Денис Скатов, Виталий Тесленко, Дмитрий Тесленко, Александр Фокин.

"Ҳумо" – Роман Смирягин, Станислав Боровиков, Денис Давыдов, Александр Дрягилев, Никита Зимин, Алексей Кириллов, Даниил Курашов, Вадим Чеботарев, Егор Дорофеев, Владимир Журавлев, Игорь Игнатушкин (K), Андрей Караваев, Денис Кондратьев, Вадим Кравченко, Андрей Легалин, Булат Набиуллин, Артём Пылаев, Антон Рехтин (A), Герман Сауков, Максим Трунев (A), Тимур Шингареев.

Огоҳлантиришлар: Кузнецов (2), Колесников (4), Чеботарев (14), Шабловский (16), Гуссеинов (24), Зимин (27), Трунёв (30), Дорофеев (39), Тесленко (41), Диньковь (46), Трунёв (50), Трунёв (56), Трунёв (59).


Матнли трансляция:
САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ



-------------------------------------------------------------------------------

3-давр, 20-дақиқа. Учрашув якунланди! "Бейбарис" 2:5 "Ҳумо".

3-давр, 19-дақиқа. Трунёв кетма-кет учинчи бор четлатилмоқда.

3-давр, 18-дақиқа. ШАЙБАААА! Алейксееей Кирилоооов ҳисобни 2:5 кўринишига келтирмоқда!

3-давр, 16-дақиқа. "Ҳумо" бир киши кам бўлиб қолди. Яна Максим Трунёв.

3-давр, 12-дақиқа. "Ҳумо" тўлиқ таркибда.

3-давр, 10-дақиқа. "Ҳумо"да четлатиш. Максим Трунёв икки дақиқани ўтказиб юборади.

3-давр, 5-дақиқа. Денис Скатов ҳисобни қисқартирмоқда. 2:4.

3-давр, 1-дақиқа. Учинчи давр старт олди.

-------------------------------------------------------------------------------

2-давр, 20-дақиқа. Иккинчи давр якунига етди. Ўн етти дақиқалик танаффус!

2-давр, 19-дақиқа. Дорофеев икки дақиқага четлатилди. "Ҳумо" давр сўнгида бир киши кам бўлиб қолмоқда.

2-давр, 18-дақиқа. Максиииим Трунёв шайба киритмоқдааааа! "Бейбарис" 1:4 "ҲУМО".

2-давр, 16-дақиқа. Афсус, Маркелов ҳисобни қисқартирмоқда.

2-давр, 12-дақиқа. "Ҳумо" тўлиқ таркибда ўйнамоқда.

2-давр, 10-дақиқа. Трунёв четлатилди. "Ҳумо" бир киши кам бўлиб қолди.

2-давр, 10-дақиқа. "Бейбарис"да жуда ҳам хавфли вазият юзага келди, аммо яхшиямки самарасиз.

2-давр, 9-дақиқа. "Ҳумо" тўлиқ таркибда ўйнамоқда.

2-давр, 7-дақиқа. Зимин икки дақиқага четлатилди. "Ҳумо" бир киши кам.

2-давр, 6-дақиқа. Яна шайбааа! Рехтииин дубльга эришмоқдааа! Ҳисоб янада ишончли кўринишга келди.

2-давр, 5-дақиқа. ВАДИИИМ КРАВЧЕНКООО ҳисобни ишончли кўринишга келтирмоқда. "Ҳумо" олдинда. Олға "ҲУМО".

2-давр, 4-дақиқа. "Бейбарис" бир киши кам бўлиб қолди. Гуссеинов икки дақиқага четлатилди.

2-давр, 1-дақиқа. Иккинчи даврнинг бошиданоқ мезбонлар босим қила бошлади.

2-давр, 1-дақиқа. Учрашувнинг иккинчи даври старт олди. Биринчи даврдан сўнг ҳисоб 0:1 "Ҳумо" ҳисобига. Антон Рехтин биринчи даврнинг сўнгги дақиқасида шайба киритиб, клубимизни олдинга олиб чиқди.

-------------------------------------------------------------------------------

Учрашув Тошкент вақти билан 18:00да старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг