UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0 16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0 15:17Хргович Уордлига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 14:18Шакур Стивенсон Zuffa Boxing’дан кетганини эълон қилди 0 13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0

16 сен 21:30
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" Тошкентда "Горняк"ка қарши иккинчи ўйинини ўтказди

Теглар :  ҲумоГорняк
Хоккейчиларимиз ҳозиргина Қозоғистон очиқ чемпионатидаги тўртинчи ўйинини ўтказишди.

Хоккейчиларимиз ўтган икки ўйинни "Номад"га қарши ўтказиб, икки очкога эга бўлишган эди. "Ҳумо" кеча "Горняк" жамоасига қарши илк ўйинида музга чиқди ва 3:0 ҳисобида зафар қучди. Ушбу ўйиндан сўнг хоккейчиларимиз Қозоғистон очиқ чемпионатида турнир жадвалида тўрт очко билан бешинчи ўринга кўтарилиб олган эдилар. Бугун эса "Ҳумо" кечаги рақибларига қарши иккинчи ўйинини ўтказиб, афсуски 2:3 ҳисобида мағлкб бўлишди. Ҳозирда "Ҳумо" ҳисобида тўрт очко мавжуд ва улар турнир жадвалида ҳозирча бешинчи поғонада. "Горняк" эса ушбу ғалаба орқали очколари сонини тўрттага етказиб олиб, кучли бешликка яқинлашди. Навбатдаги ўйин 25 сентябрь куни меҳмонда, "Бейбарис" жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Қозоғистон очиқ чемпионати. 4-тур
"ҲУМО" – "ГОРНЯК" 2:3
16 сентябрь - 19:00, "Ҳумо Арена" муз саройи, 2318 томошабин

Голлар: 1:0 - 1 Кравченко, 1:1 - 12 Утебаев, 1:2 - 30 Катков, 2:2 - 58 Кравченко, 2:3 - 58 Абрамов.

Бош ҳакамлар: Тимур Мораев, Константин Чубенко.
Чизиқ ҳакамлари: Тимур Исаков, Дамир Даиров.

"Ҳумо" – Роман Смирягин, Дамир Шаймарданов, Станислав Боровиков, Денис Давыдов, Александр Дрягилев, Никита Зимин, Алексей Кириллов, Даниил Курашов, Вадим Чеботарев, Егор Дорофеев, Владимир Журавлев, Игорь Игнатушкин (K), Андрей Караваев, Денис Кондратьев, Вадим Кравченко, Алексей Кривченков, Андрей Легалин, Максим Назаров, Артём Пылаев, Антон Рехтин (A), Максим Трунев (A), Никита Тятинькин.

"Горняк" – Илья Лигай, Артём Скрынников, Александр Катков, Роман Коваленко, Александр Куршук (K), Александр Нурек, Валерий Садиков (A), Даниил Солтан, Никита Харькин, Данил Щёкин, Александр Абрамов, Айдар Галимов, Денис Гурьев, Максим Кунишников, Константин Пальмтаг, Дмитрий Пархоменко, Евгений Степанов, Руслан Утебаев, Вячеслав Шарипов, Иван Ширяев, Оскар Юлбарисов (A), Арслан Ямалов.

Огоҳлантиришлар: Абрамов (13), Кравченко (16), Коваленко (19), Игнатушкин (20), Пальмтаг (27), Журавлёв (30), Скринников (30), Гурьев (41), Кривченков (43).



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ:

-----------------------------------------------------------------------------------------

3-бўлим, 20-дақиқа. Афсуски, рақибларимиз биздан реванш ола билишди. 2:3, мағлубият.

3-бўлим, 18-дақиқа. Афсус, ушбу пост ёзилаётганида "Горняк" жамоаси ҳисобни 2:3 кўринишига келтирди...


3-бўлим, 18-дақиқа. ШАЙБАААААААААА! "Ҳумо" ҳисобни тенглаштирмоқдааааа! 7-рақамли Вадим Кравченкоооо жуда муҳим бўлган шайба муаллифи!

3-бўлим, 18-дақиқа. "Ҳумо" жамоаси 15 секундлик тайм аут олди.

3-бўлим, 18-дақиқа. "Ҳумо" голли вазият уюштирган эди, аммо ҳимоячилар яхши ҳаракатланишди.

3-бўлим, 15-дақиқа. Бугунги ўйинни аренадан 2318 томошабин кузатиб бораётгани аниқ бўлди.

3-бўлим, 14-дақиқа. Ўйинда "Ҳумо" яққол устунлик қилмоқда. Аммо ҳужумларни якунловчи инсон етишмаяпти бизга.

3-бўлим, 10-дақиқа. Хоккейчиларимиз кетма-кет ҳужумлар уюштиришмоқда. Аммо ҳозирча барчаси самарасиз.


3-бўлим, 5-дақиқа. "Ҳумо" ҳам тўлиқ таркибда ўйнай бошлади.

3-бўлим, 3-дақиқа. "Ҳумо" жамоавий тартибни бузгани учун Александр Кривченков жарима ўтайди, "Горняк" эса тўлиқ таркибга қайтди.

3-бўлим, 1-дақиқа. "Горняк" ўйинчиси Денис Гурьев рақибини чалиб йиқитгани учун четлатилди.

3-бўлим, 1-дақиқа. Катта эҳтимол билан сўнгги бўлимнинг гувоҳига айланишимиз мумкин. Ишқилиб, "Ҳумо"нинг фойдасига бўлсин. Олға "Ҳумо".

-----------------------------------------------------------------------------------------

Ўн етти дақиқалик танаффус!

2-бўлим, 20-дақиқа. Иккинчи давр афсуски рақиблар фойдасига ҳал бўлмоқда.

2-бўлим, 16-дақиқа. "Ҳумо" штурм қилмоқда, аммо ҳозирча самарасиз.

2-бўлим, 13-дақиқа. Ҳа шундай бўлди ҳам.

2-бўлим, 13-дақиқа. Ўйинда палапартишлик ва муштлашув юзага келди. "Ҳумо"нинг ўйиндаги иккинчи шайбаси ҳисобланмаслиги мумкин!

2-бўлим, 12-дақиқа. Иккала жамоа ҳам тўлиқ таркиб билан ўйнамоқда.

2-бўлим, 10-дақиқа. Афсус, яна бир бор шайба ўтказиб юбордик. Алесандр Катков шайба муаллифи...

2-бўлим, 10-дақиқа. Иккала жамоадан ҳам бир нафар хоккейчи четлатилди. "Ҳумо"да Владимир Журавлёв рақибини чалиб йиқитгани учун.

2-бўлим, 7-дақиқа. "Горняк" бир киши кам бўлиб қолди. Константин Пальмтаг рақибини чалиб йиқитгани учун четлатилди.

2-бўлим, 5-дақиқа. Иккала жамоа ҳам тўлиқ таркибда ўйнашмоқда.

2-бўлим, 5-дақиқа. Учрашувда кичик устунлик билан "Ҳумо" хоккейчилари яхши ҳаракатланишмоқда.

2-бўлим, 1-дақиқа. Иккинчи бўлим старт олди.

-----------------------------------------------------------------------------------------

Ўн етти дақиқалик танаффус эълон қилинди.

1-бўлим, 20-дақиқа. Дастлабки дақиқа 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан якунланмоқда.

1-бўлим, 20-дақиқа. "Ҳумо" ўйинчиси Игорь Игнатушкин четлатилди.

1-бўлим, 19-дақиқа. Энди "Горняк"да четлатиш. Рақибини бокировка қилгани учун Роман Коваленко четлатилди.

1-бўлим, 18-дақиқа. "Ҳумо" тўлиқ таркибда ўйнамоқда.

1-бўлим, 16-дақиқа. Энди эса "Ҳумо" ўйинчиси Вадим Кравченко четлатилди.

1-бўлим, 15-дақиқа. "Горняк" тўлиқ таркибда.

1-бўлим, 13-дақиқа. "Горняк" бир киши кам бўлиб қолди. Рақибини чалиб йиқитгани учун Александр Абрамов четлатилди. 

1-бўлим, 12-дақиқа. Афсус. Меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришмоқда. 8-рақамли Руслан Утебаев шайба муаллифи.

1-бўлим, 10-дақиқа. Ўйин тенг кучлар остида кечмоқда.

1-бўлим, 7-дақиқа. Ҳаа "Ҳумо" жамоаси ҳар жабҳада бошқаларга ўрнак бўлмоқда. Медиа оламига шароит яратиб бериш борасида ҳам улар доим биринчи бўлишига тилакдошмиз...



1-бўлим, 1-дақиқа. Учрашув старт олди. ВАААААААА илк дақиқадаёқ шайбааааааааа! Вадим Кравченкоооо илк шайбамиз муаллифи!

1-бўлим, 1-дақиқа. Учрашув старт олмоқда. Учрашувни спортимиз афсонаси Оксана Чусовитина рамзий тарзда бошлаб беради.

Учрашув 19:00да старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг