UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

07 сен 20:06
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

"Ҳумо" хоккей клубининг рамзи тасдиқланди ФОТО

Эртага соат 19:00да Тошкент шаҳри Сайилгоҳ (Бродвей) кўчасида "Ҳумо" хоккей клубининг тақдимоти бўлиб ўтади.

Ушбу тақдимотда клубнинг ўйинчилари, мураббийлари ва раҳбарият ходимлари иштирок этади. Шу билан бирга, тақдимот дастуридан ўзбек миллий либосларини кийган мўйловли йигитлар маскат шоуси ҳам ўрин олган.

«Ҳумо» хоккей клуби ушбу мавсумда Олий хоккей лигасида (ВХЛ) ўйнашни бошлайди.

Ушбу клуб 5 сентябрдан ўзининг hchumo.uz интернет-сайтини ишга туширди. Порталда сиз клуб янгиликлари билан танишишингиз, асосий ва захира гуруҳларнинг таркиби, статистикаси, шунингдек бошқа маълумотларни топишингиз мумкин. Олий хоккей лигаси тақвими веб-сайтда эълон қилинган ва мухлислар «Ҳумо»нинг Тошкентдаги навбатдаги ўйинларига чипталарни онлайн равишда 10 мингдан 75 минг сўмгача сотиб олишлари мумкин.

«Ҳумо Арена»да тошкентликларнинг дастлабки учта учрашуви бўлиб ўтади. «Ҳумо» ВХЛдаги дастлабки тарихий ўйинини 11 сентябрь куни «Рязань» хоккей клубига қарши ўтказади. Ҳамюртларимиз 13 сентябрь куни Қозоннинг «Барс» ҳамда 15 сентябрда Нижний Новгороднинг «Торпедо-Горький» жамоаларига қарши муз устига тушади.

Иккинчи хоккей клуби - «Ҳумо-2» эса Қозоғистон чемпионатида ўз ўйинларини бошлайди. Жамоа дастлабки ўйинларни 6 ва 7 сентябрь кунлари «Павлодар-Иртыш»га қарши ўтказди. «Ҳумо-2»нинг биринчи мезбонлик ўйини 15 сентябрь куни Қозоғистоннинг «Алмата» хоккей жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Олий хоккей лигаси (ВХЛ) очиқ халқаро хоккей лигаси бўлиб, айни пайтда Россияда Континентал хоккей лигасидан (КХЛ) кейинги иккинчи энг кучли профессионал лига ҳисобланади. ВХЛда Россия клублари, шунингдек, Хитой ва Қозоғистондан учта жамоа иштирок этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг