UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

11 янв 08:32
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" яна камбэк қилди, "қанотлилар" муддатидан олдин плей-оффда!

Теглар :  ҲумоКулагер
Пойтахтимизда хоккей бўйича Қозоғистон чемпионатидан ўрин олган "Ҳумо" ва "Кулагер" жамоалари ўртасидаги иккинчи ўйин бўлиб ўтди.

Илк учрашувда "Ҳумо" Қозоғистон клубини 5:3 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Кечаги иккинчи ўйинда ҳам муз эгалари икки шайба фарқи билан зафар қучишди. "Ҳумо" бу сафар ҳам камбэк эвазига ғалабани ўз томонига оғдириб олди. Биринчи бўлиб ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборган мезбонлар учинчи бўлимда ғалаба шайбасини киритишга муваффақ бўлишди. Андрей Павленко хет-трик муаллифига айланди. 

Ушбу ғалабадан кейин "қанотлилар"нинг очколари 45 тага етди ва жамоа учинчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи поғонадаги "Кокшетау" ҳисобида ҳам 45 очко бор. "Ҳумо" муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Қолган учрашувларда қандай натижа қайд этилишидан қатъи назар, "Ҳумо" Топ-8`таликдан тушиб кетмайди. 

Энди "Ҳумо" кетма-кет 4 та учрашувни меҳмонда ўтказади. "Қанотлилар" 17-18 январь кунлари Руднийнинг "Горняк", 21-22 январь кунлари эса "Актобе" жамоасига қарши музга чиқишади. Кейин эса мавсумнинг сўнгги 4 та ўйинини "Ҳумо" ўз мухлислари кўз ўнгида ўтказади. 26-27 январь кунлари "Арлан", 31 январь ва 1 февраль кунлари "Номад" Тошкентда меҳмон бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг